Бухоро вилояти Жондор тумани Денов маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган Шаҳодат Мирзаева болаликдан ногирон.

Ота-онаси, ака-сингиллари доимо унинг оғирини енгил қилиш, ҳар томонлама руҳини кўтариш учун ҳаракатда. Ижтимоий ходим Азамат Ганиев ёрдами билан унга электрон аравача буюртма қилишди.

Бир ҳафта муддатда Шаҳодат опанинг буюртмаси Жондор тумани шохобчасига етиб келди.

Ижтимоий ходим ва маҳалла раиси биргаликда опанинг буюртмасини хонадонига етказди.  

– Болаликдан ногиронман, – дейди қаҳрамонимиз. – Бир неча ой илгари электрон аравачага муҳтожлигим бўйича мурожаат қилган эдим. Маҳалламиз ижтимоий ходими янги тизим асосида қисқа муддатда буюртма бериш тартибини ўргатди. Янги қулайлик, янги имкониятлар учун барча мутасаддиларга раҳмат. Энди мен замонавий электрон аравача билан кўча айланаман. Меҳмондорчиликка бориш имкониятим мавжуд.  

***    

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ташаббуси билан шаҳар ва туман бўлимлари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда олий таълим муассасаларининг педагогика йўналиши битирувчилари учун иш ўринлари тақдим этилди.

Ярмаркада вилоятдаги 615 та мактабгача ва мактаб директорлари жалб этилди.  Мазкур корхоналар ўзларидаги мавжуд бўлган 568 штат бирлигидаги бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.  

Ташкилот ва муассасалардан келган вакиллар ярмаркада ишга жойлашиш истагида бўлган 638 нафардан ортиқ битирувчи ёшларга мавжуд иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот берди.

– Бундай ярмаркалар, нафақат битирувчиларни иш билан таъминлаш балки, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш иш ўринларига билимли ва иқтидорли кадрларни танлаб олиш имкониятини ҳам беради, – дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Ғайрат Муқимов. – Айтиш жоизки, жараён давомида 220 нафар битирувчига ўзларига маъқул келган бўш иш ўринларига йўлланма берилди.

***        

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постига хорижий йўналиш бўйлаб кириб келган юклар тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Мазкур юклар Z-Portal инспекция кўрик мажмуасида сканердан ўтказилди. Товарларнинг рентген тасвирлари ва божхона юк декларациясида аниқланган тафовут эса, божхона кўригидан ўтказиш лозимлигини кўрсатди.

Натижада, тегишли ҳужжатларда қайд этилмаган, умумий қиймати 493 миллион сўмни ташкил этувчи газ плита эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди. Шу тариқа ноқонуний товар айланмасига чек қўйилган.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти хабарлари – қисқа сатрларда