Янги мактаб қуриш муаммоси депутат томонидан ҳал этилди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига сайланган депутат Шуҳрат Бафоев ва Ғиждувон тумани Халқ қабулхонаси мудири У.Ҳалимов Барака МФЙ, Янгиер қишлоғида бўлиб, аҳоли билан учрашди.
Мулоқотда аҳолини қийнаб келаётган бошланғич синф ўқувчилари учун мактаб қуриш муаммоси ҳақида сўз борди. Сўнг 2022 йил Давлат дастури асосида Янгиер қишлоғи ҳудудидан ана шундай мактаб қуриб берилиши тушунтирилди.
Учрашувда 6 та мурожаат қабул қилинди. Ички йўлларни таъмирлаш, симёғочларни янгилаш, газ балон масалаларидаги муаммолар кўриб чиқиш учун қўшимча муддат талаб қилганлиги сабабли туманнинг тегишли ташкилотларига топшириқ сифатида берилди.

Сўнг халқ ноиби «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида қатнашиб, манзарали кўчатлар ўтқазди.
Дилларни шод этиш – савобли иш
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Бухоро вилояти Кенгаши томонидан “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларидаги болажонлар ҳолидан хабар олинди.
Болажонлар учун спорт мусобақаси ташкил қилинди. Сўнг концерт дастури намойиш этилди.
«Яшил макон» акцияси доирасида муассаса ҳудудида мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди.

Мақсад, коррупцияга қарши муросасизликни шакллантиришдир
Вилоят давлат солиқ бошқармасида «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан «Очиқ эшиклар куни» бўлиб ўтди.
Тадбир «Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ» шиори остида вилоят прокуратураси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилди.
Дастлаб солиқ хизмати органлари ходимларининг «Солиқчи тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида йўлга қўйилган фаолияти билан яқиндан танишилди. Тизимдаги янгиликлар ҳақида сўз борди.
Шунингдек, солиқ идораларига ишга кириш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди. Давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш фақат Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) портали орқали очиқ, мустақил танлов асосида амалга оширилаётганлиги қайд этилди.
Зариф Комилов, ЎзА