Бухорода “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури ижросини мониторинг қилиш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш ҳамда уларнинг мақсад ва вазифаларини кенг жамоатчиликка етказиш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Zoom платформаси орқали ўтказилган тадбирда  Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси ва вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосари, “Тараққиёт стратегияси” маркази масъуллари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Йиғилишда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси – халқ стратегияси онлайн портали тақдимоти, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда 2024 йил Давлат дастурининг мақсадлари, устувор йўналишлари ва вазифаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Шунингдек, ҳудудий дастурларда белгиланган вазифалар ва уларнинг бажарилиши ҳолати таҳлил қилинди. Мазкур масала юзасидан “Юксалиш” ҳаракати Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари  Ҳамза Рўзиевнинг ахбороти тингланди.

[gallery-18367]

Таъкидланишича, Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида” ги фармонида дастур ижросини таъминлаш билан бир қаторда унинг ўз вақтида, сифатли бажарилиши бўйича жамоатчилик назоратига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, “Юксалиш” ҳаракатига Давлат дастурининг амалга оширилишини, шу жумладан жойларга чиқиб, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда танқидий ўрганиб бориш ва натижалари бўйича ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиш вазифаси юклатилган. 

Шу билан бирга, Давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари “Юксалиш” ҳаракатининг мазкур банд ижроси бўйича фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиб бориши белгиланган. Бироқ, айрим ташкилотларда расмий хатларга жавоб бермаслик, эътиборсиз қолдириш, маълумот тақдим этмаслик ҳолатлари ҳам учраяпти. Ҳудудий дастурда жами 138 та банд бўйича вазифалар ижроси  режалаштирилган. Шундан 73 та вазифалар ижроси йил давомида амалга  оширилиши назарда тутилган. Бўлинма томонидан 1 июль ҳолатида ҳудудий дастур ижроси таҳлил қилинди. Ҳисобот даврида 39 та банд ва бунда 59 та вазифа ижроси амалга оширилиши белгиланган бўлиб, шундан 35 та банди бўйича 50 та вазифа ижроси таъминланган.   Дастурнинг 4 та банди бўйича 6 та вазифалар ижросига  киришилган бўлсада, белгиланган муддатларда охирига етказилмаган.  

“Юксалиш” ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаси томонидан ҳисобот даврида “Ёшлар ва  бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси юзасидан бир қатор жамоатчилик мониторинги тадбирлари ўтказилган.  Албатта, мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда ушбу йўналишларда вилоятда кўплаб ижобий ишлар қилиняпти, бироқ, ўрганишлар давомида айрим йўналишларда ўз ечимини кутаётган камчиликлар, тизимли муаммолар борлиги ҳам аниқланган.

Дастурнинг тиббиёт соҳасида белгиланган бир қатор вазифаларнинг ижроси юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида камчиликлар билан бир қаторда айрим тизимли муаммолар борлиги маълум бўлган. 

Жумладан, Давлат дастурининг 16-мақсади 39-бандида белгиланган ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни йод препарати билан таъминоти Соғлиқни сақлаш вазирлиги  томонидан тўхтатилган. 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни фолий кислотаси препарати билан бепул таъминоти ҳам жорий йилнинг ўтган даврида марказлашган ҳолда республикадан берилмаган. Шунингдек, ушбу мақсаднинг 40-бандида болаларнинг соғлом овқатланишини таъминлаш орқали рационал ўсиши ва ривожланиши, ақлан баркамол бўлиб шаклланишини таъминлаш мақсадида 6-23 ойлик бўлган болаларни микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш белгиланган, бироқ, 2024 йилнинг ўтган даврида ушбу вазифа ҳам республикадан таъминот амалга оширилмаганлиги боис бажарилмасдан  келинмоқда.  

Дастурда қишлоқ хўжалиги ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо бошқармалари томонидан амалга ошириладиган лойиҳада инвестиция маблағларининг ўзлаштирилиши ҳамда амалга оширилаётган ишлар бўйича ойлик мониторинг ўрнатиш, лойиҳани ишга туширишда юзага келадиган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш вазифалари ҳам белгиланган. Бироқ, ўрганишлар давомида  мазкур вазифа ижроси ҳам  бажарилмай келинаётгани аниқланган. 

Дастурнинг 1-йўналиш 5-бандида “Мактабгача ва  мактаб таълими тизимидаги умумтаълим мактабларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда умумтаълим мактабларининг санитария-гигиена инфратузилмасини босқичма-босқич таъмирлаш белгиланган. Бунда, март ойида тоза ичимлик суви билан таъминланмаган ҳамда таъмирталаб санитария-гигиена инфратузилмаси мавжуд умумтаълим мактабларини қайта хатловдан ўтказиш ҳамда апрель ойида хатлов натижаси асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва унга асосан зарур бўлган маблағларни ажратиш вазифалари белгиланган бўлиб, ушбу ишларни молиялаштириш манбалари этиб, республика ва маҳаллий бюджет маблағлари қайд этилган. Бироқ, бугунги кунга қадар ушбу банд ижросининг бажарилиши таъминланмаган. Мониторинг жараёнларида ушбу ҳолатнинг сабаблари ҳам ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПҚ-257-сонли “Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактабларини 2022-2025 йилларда ичимлик суви билан таъминлаш дастури”га асосан, ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йилдан бошлаб ҳар йили республика ва маҳаллий бюджетдан тенг улушларда 50 миллиард сўмдан жами 100 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган. 

Ўтказилган хатлов натижалари асосида 2024 йил 19 мартдаги 5/37-992-сонли хат билан умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш ишларининг молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш мақсадида, умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлашнинг асосий параметрлари ҳамда талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китоблари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, 2024 йил 3 апрелдаги 1/38-1184-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига мурожаатлар киритилган. 

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 18 апрелдаги 05/38-1-4-8347-сонли хат билан, мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумтаълим мактабларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тадбирлари учун талаб этиладиган қурилиш материаллари, ускуна ва жиҳозлар харид қилишни тегишли маҳаллий бюджетларнинг ички имкониятлари ҳисобидан, объектлар бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари сув таъминоти ташкилотлари ҳисобидан амалга ошириш таклифи киритилган. 

“Ўзсувтаъминот” АЖ кузатув кенгаши аъзолари томонидан 2023 йил 30 ноябрда ўтказилган 52-сонли мажлис баённомаси асосида маъқулланган 2024 йил учун мўлжалланган бизнес режасида эса (смета  харажатлари) ушбу иш ҳажмлари учун маблағ ажратилиши кўзда тутилмаган. Шу сабабли ушбу банд ижроси ҳалигача бажарилмай келинмоқда. 

Йиғилишда давлат дастури ижросига масъул бўлган идора, ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Абира Ҳусейнова ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ботир Аҳмедов қатнашди.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (видео+сурат), ЎзА мухбирлари.  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти: “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижрода ва назоратда