Мамлакатимизда ҳар йили уйғониш, яшариш фасли баҳор ва қадимий, гўзал айём Наврўзи олам арафасида кўча-кўйлар, маҳаллаларни обод қилиш, ён-атрофни озода, покиза, тартибли, саранжом ҳолга келтириш ўзгача бир анъанага айланган.

Бу борада Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида ҳукумат фармойиши қабул қилинади. Жорий йилда ҳам фармойишга асосан 16-18 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирда бухороликлар  ҳам фаол иштирок этмоқда.  

[gallery-16449]

–Бугун вилоятдаги 544 та маҳаллада жами 4 950 та кўча, 985 та қабристон ва 33 та зиёратгоҳ мавжуд, – дейди Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Бухоро вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Муҳаббат Қодирова. – Уларнинг ободлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, обод маҳалланинг файзи, таровати ўзгача бўлади, қабристонлар ободлиги эса ўтганларнинг руҳи шод бўлиши, демакдир. Қолаверса, 430 мингдан зиёд хонадонда “Обод хонадон” мезонларини жорий этилиши уларнинг янада кўркам бўлишига, поклик ва саранжом-саришталикнинг ҳукм суришига замин яратади. Мана шу уч кунлик ҳашарда ҳудудларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва хайрия тадбирлари ташкил қилинади.  

–Ҳашар, аввало, инсон қалбидан бошланадиган, унга эзгулик, меҳр- муҳаббат уруғини қадайдиган халқимизга хос қадриятдир, – дейди Бухоро давлат педагогика институти ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Баҳодир Маъмуров. – Шу боис ҳам бугун эрта тонгдан институт жамоаси ҳамда кўнгилли талаба-ёшлар билим маскани ҳудудини, қабристонларни тартибга келтириш, кўкаламзорлаштириш ва дарахтларга шакл бериш ишларига киришиб кетди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашарда талаба-ёшлар ҳамжиҳатлик ва кўтаринки кайфият билан қатнашмоқда.  

Жорий йил 11 мартдан бошлаб юртимизда Муборак Рамазон ойи бошланди. Ушбу улуғ ойнинг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсон шаънини улуғлаш, яхшилик ва меҳр-саховат фазилатларини намоён этадиган, оила ва маҳаллаларда, бутун вилоятимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш долзарб аҳамият касб этади. Бу борада вилоятда истиқомат қилаётган 72 мингдан ортиқ кам таъминланган оилалар, 5700 га яқин боқувчисини йўқотган оилалар, 600 дан зиёд ёлғиз кексалар ҳамда 50 мингга яқин ногиронлиги бор шахсларнинг ҳолидан хабар олинади. Уларга меҳр-саховат ва мурувват кўрсатиш, хонадонларида ҳашарлар ташкил этилади.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро ва бухороликлар ҳашарда фаол