Бухорода мақом мумтоз қўшиқчилиги санъатининг “Бухоро шашмақоми” республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Танловда Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах вилоятларидан 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган жами 200 дан нафардан зиёд номзод, яъни ўзбек миллий мақом санъати иштиёқмандлари, ёш истеъдодли мумтоз қўшиқ ижрочилари қатнашди.

– Танлов ғолиблари республика иккинчи халқаро мақом санъати анжуманида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади,  – дейди Бухоро вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Дониёр Нематов.  – Шу боисдан танлов иштирокчилари чиқишларини мамлакатимизда танилган Ўзбекистон халқ ҳофизи Исроилжон Ваҳобов, Ўзбек Миллий мақом саньати маркази директори Сойибжон Бегматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аҳмаджон Дадаев сингари санъат усталаридан таркиб топган ҳайъат аъзолари баҳолаб борди.  

[gallery-9398]

Ўзига хос санъат фестивалида ҳар бир вилоят ансамбли жамоавий ҳамда якка хонандалик ижрочилигида тайёрлаб келган репертуари билан иштирок этди. Айниқса, “Хонандалар ансамбли” номинациясида ўзаро баҳслар қизғин ва муросасиз кечди.  

Якуний натижаларга кўра, Бухоро тумани Маданият бўлими ансамбли учинчи ўринни, Сирдарё вилоятидан келган Намунали мақом ансамбли иккинчи ўринни эгаллади.  Кўрик-танловнинг бош мукофоти – олий ўрин учун баҳс Андижон ҳамда бухоролик ёш санъаткорлар жамоалари ўртасида кечди. Водий вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаби фахрли биринчи ўринни эгаллади. Бухоро вилояти Намунали мақом ансамбли олий ўрин – Гран-прини қўлга киритди.

Шунингдек, уч кун давом этган кўрик-танловда “Эркак овози”, “Аёл овози” ҳамда “Созанда ансамбли” каби номинацияларда ҳам иқтидор эгалари аниқланди.  

“Бухоро шашмақоми” республика кўрик-танлови ғолиблари Ўзбек Миллий мақом саньати маркази ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бухоро шашмақоми”: энг муносиблар ғолиб бўлди