Мамлакатимизда импортни қисқартириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва саноат корхоналари ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида 2021 йилдан буён саноат ярмаркалари ўтказиб келинмоқда.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи масъулияти чекланган жамияти ҳам мазкур ярмаркаларда маҳсулот намуналари, хориждан олиб келинаётган маҳсулотларга бўлган эҳтиёжи билан фаол иштирок этмоқда. Ўтказилган ярмаркалар давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан 41 та меморандум, 13,7 миллиард сўмлик 111 та шартнома имзолади.

Маълумот учун: 2021 йилда cooperation.uz портали орқали жами 17,2 миллиард сўмлик 344 та шартнома имзоланган. 2022 йил бошидан жорий даврга қадар 15,5 миллиард сўмлик 298 та шартнома тузилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш, маҳаллий саноат маҳсулотлари ҳажми ва турларини кўпайтириш, импортга қарамликни босқичма-босқич камайтириш ва харидлар тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг иштирокини жадаллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Республикадаги маҳаллий ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, мутахассисларининг Бухоро НҚИЗга ташрифи доирасида семинар ўтказилди. Унда 50 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчи компания иштирок этди. 

Меҳмонларга корхонанинг асосий технологик объектлари кўрсатилди ва завод қурилмаларини бошқариш жараёнлари билан таништирилди. Заводнинг бутун фаолияти назорат қилинадиган марказий бошқарув хонаси намойиш этилди. Фойдаланишдаги бутловчи ва эҳтиёт қисмларнинг, шунингдек, ишлатилаётган ускуналарнинг кўргазмали намуна ва моделлари тақдим этилди.

Тақдимот давомида меҳмонларга 2021-2022 йилларда заводда маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига импортни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва режалар ҳақида маълумот берилди.

Тақдимот қисмида амалга оширилган ишлар, хусусан, тайёр асбоб-ускуналар харид қилиш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация имкониятларидан фойдаланиш, буюртма асосида жиҳозлар ишлаб чиқариш, инновацион технологияларни қўллаш ва янги ускуналарни жорий этиш, янги саноат маҳсулотларини яратиш, импорт ўрнини босиш ва фойдаланилаётган асбоб-ускуналарнинг янги техник кўрсаткичларига сезиларли даражада эришишга қаратилган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф этилаётган маҳсулотларнинг ўзаро синовларини ўтказиш қайд этилди.

Меҳмонлар учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлаштириладиган маҳсулотларга бўлган эҳтиёж кўргазмаси намойиш этилди. В2В форматида ишбилармонлик учрашувлари ўтказилди. Ҳамкорлик мавзулари ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Музокаралар якунлари бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро НҚИЗ: саноат корхоналари билан ҳамкорлик