Бухоро мактабларида дарслар янги услубда ўтилади
Бухоро шаҳридаги мактабларда ВР (virtual reality) кўзойнак ёрдамида янгича услубда таълим жараёнларини олиб бориш имконияти яратилди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Бухоро шаҳри ва Россия Федерациясининг Нижний Новгород шаҳри ўртасидаги таълим соҳасида ўзаро келишувга асосан, умумтаълим мактабларида дарсларни ВР кўзойнак ёрдамида виртуал реалликка асосланган ҳолда ўтиш лойиҳаси амалга оширилди.
Мазкур лойиҳа доирасида Бухоро шаҳридаги мактабларда ўқитувчилар иштирокида семинарлар ташкил этилди. Нижний Новгородлик мутахассислар томонидан ушбу замонавий ВР технологиялардан қандай фойдаланиш бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.


Семинарлар сўнггида шаҳардаги мавжуд барча мактабларга ВР кўзойнак ва планшетлар совға қилинди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.