ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳри шу кунларда халқаро миқёсдаги йирик тадбир — XXI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали”га мезбонлик қилмоқда.
Шаҳристон майдони фестиваль иштирокчилари — маҳаллий ва хорижий сайёҳлар билан гавжум.
Фестиваль доирасида ранг-баранг маданий дастурлар, ҳунармандчилик ярмаркалари, халқ амалий санъати кўргазмалари, жонли ижролар ва гастрономик намойишлар ўтказилмоқда.
Ипак ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда зираворлар савдоси кўргазмаси, “Палов сайли” миллий таомлар танловлари, маҳаллий ва хорижий дизайнерлар иштирокида “Silk&Spices Fashion days” махсус модалар намойиши, Тасвирий ва амалий санъат миллий галереяси ва сураткашлар кўргазмалари иштирокчиларда қизиқиш уйғотмоқда.
[gallery-23805]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА