Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фермерлар ва деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ердан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, мазкур соҳа мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим тармоғи сифатида аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Фермерлик фаолиятини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигида тайёр маҳсулот етиштиришнинг асосий тамойили бу — аниқ иқтисодий ҳисоб-китоб ва истиқболли режа ҳисобланади. Бу борада Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий бўлимлари ҳузурида ташкил этилган бухгалтерия марказлари фермер хўжаликларининг солиқ ва статистика ҳисобини юритиш ва истиқболни белгилашдаги кўмакчисига айланган.  

Биргина Зомин туманида ташкил этилган бухгалтерия марказида ғаллачиликка ихтисослашган 660 фермер хўжаликларига бепул консалтинг хизмати кўрсатилади. Ҳозирги кунда Зомин туманида жами 1 минг 68 та фермер хўжаликлари мавжуд.  Уларнинг 408 таси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларига ихтисослашган. 

2016 йилда ташкил қилинган “Умидлар сўқмоғи” фермер хўжалиги ихтиёридаги 50 гектар лалми ерларнинг 7 гектари боғ, 17,5 гектари ғалла, қолганида озуқабоп экинлар экилган.  

– Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар қамрови шунчалик кенгки, бу қишлоқ хўжалигида ҳам ўз аксини топмоқда, – дейди “Умидлар сўқмоғи” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Абдураҳмон Шодмонқулов. – Зомин тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларининг очилгани бизга яна қўшимча имконият бўлди. Авваллари бир одам фақат ҳисобот учун чопардик. Ҳозир барча ҳисоб-китоб ишларимиз электрон тарзда амалга оширилмоқда. Марказ очилиб ишларимиз анча енгиллашди. Бизга нима керак бўлса, уларга айтамиз иложи бўлса келиб етказиб беришади. Масалан, ўғит, уруғлик, ёқилғи керакми, ўзлари етказиб беради. Марказда ишлаётган ходимлар ўз ишининг устаси, салоҳиятли. Шу боис биз, фермерлар уларнинг фаолиятидан мамнунмиз.   

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 16 декабрдаги қарорига асосан ҳар бир бухгалтерия марказида агроном штатлари ташкил қилинди. Бу билан агроном томонидан аҳолига ўз хонадонларидаги томорқадан самарали фойдаланиш бўйича, шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бериш, сифатли уруғ ва кўчатлар билан таъминлаш, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишида амалий ёрдам бериш кўзда тутилган.  

Бир сўз билан айтганда, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий бўлимлари ҳузурида ташкил этилган бухгалтерия марказлари фермер хўжаликларининг фаолиятида катта ёрдамчи бўлмоқда. Жумладан, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан мунтазам равишда жойларда ташкил этилаётган амалий семинарларда ҳар бир фермернинг муаммолари ўрганиб борилмоқда ҳамда бухгалтерия марказларига бириктирилган ҳолда муаммолар ҳал этилмоқда.  

Ж.Галаев,  
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши етакчи мутахассиси 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухгалтерия марказлари — фермерларга кўмакчи