“Бутунжаҳон сифат куни”нинг мақсади нима?
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Бутунжаҳон сифат куни”га бағишланган “Сифат – давр талаби” мавзуидаги анъанавий илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Маълумки, бутун жаҳон сифат куни ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланиб келинади. Ушбу байрам дунёда биринчи марта 1989 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) кўмагида Европа Сифат Ташкилоти (ЕСТ) ташаббуси билан нишонланган. Бутунжаҳон сифат кунининг асосий мақсади, юқори сифатли маҳсулотлар ва хизматларнинг аҳамиятини ошириш, шунингдек сифатга эришишдаги муаммоларга эътиборни қаратиш тадбирларини фаоллаштиришдан иборатдир.
Семинарда мутахассислар томонидан иштирокчиларга халқаро стандартларнинг соҳалар кесимидаги улуши, айниқса енгил саноат корхоналаридаги амалдаги стандартлар, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳамда сифат менежмент тизимларини жорий этиш афзалликларининг мазмун-моҳияти тақдимот шаклда тушунтириб берилди.
Шунингдек, талабалар “BAKANTEX” тўқимачилик фабрикасининг сифат лабораториялари ва уларда мжойлашган замонавий лаборатория ускуналари тўғрисида ҳам атрофлича маълумот олдилар.
Семинарда фаол иштирок этган талабалар ҳамда мутахассислар ташакккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Гулноза Бобоева,ЎзА