Бутунжаҳон ер куни Фарғонада қандай ўтди?
ФОТОРЕПОРТАЖ
Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ташаббуси билан 22 апрель - Бутунжаҳон ер кунига бағишланган “Ўзбекистон ер ресурсларини бошқаришнинг инновацион ёндашувлари: истиқбол ва вазифалар” мавзусида Фарғона политехника институти билан ҳамкорликда илмий-амалий тадбир бўлиб ўтди.
[gallery-6773]
Тадбирни Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Нодирбек Машрапов очиб бериб, йиғилганларни байрам билан муборакбод этди.
Байрам муносабати билан институт ҳовлисида кўргазмалар, бўш иш ўринлари ярмаркаси ва концерт дастуридан ўрин олган мазкур тадбирда 400 га яқин талаба ёшлар ҳам иштирок этди. Албатта, сана муносабати билан ташкил этилган байрам кўтаринки кайфият тақдим этди. Шунингдек, концерт давомида қизиқарли викторина ҳам ўтказилиб, ғолиб бўлган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ олган сурат), ЎзА