“Бурда люкс текстиль” маҳсулотлари
Бухоро шаҳридаги “Бурда люкс текстиль” хусусий корхонасида аёллар пальтоси ва ўсмирлар учун кўйлак ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Бухоро шаҳридаги “Бурда люкс текстиль” хусусий корхонасида аёллар пальтоси ва ўсмирлар учун кўйлак ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.2012 йил фаолият бошлаган корхона ўзининг импорт ўрнини босувчи хушбичим маҳсулотлари билан ички бозорда мустаҳкам ўрин эгаллади. 15 ишчи меҳнат қилаётган корхона раҳбари Истам Омоновнинг таъкидлашича, ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот турини кўпайтириш устида доимий иш олиб борилмоқда.