Бухорода жамоат транспорти ҳаракати тикланмоқда
Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан жорий йилнинг 17 августидан бошлаб жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатновлари йўлга қўйилиши белгиланди.
Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан жорий йилнинг 17 августидан бошлаб жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатновлари йўлга қўйилиши белгиланди.
Шунга кўра, жорий йилнинг 17 август кунидан бошлаб Бухоро вилояти бўйлаб шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатновлари (микроавтобус ва дамаслардан ташқари) қайта тикланмоқда.
Санитария ва эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида автобусларни дезинфекциялаш қатъий назоратга олинади. Вилоят транспорт бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, барча автотранспорт корхоналарида йўналишга чиқиш олдидан ҳар бир ҳайдовчининг тана ҳарорати ўлчаниб, тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланиши назоратга олинади. Тана ҳарорати 37 даражадан ошган бўлган ҳайдовчиларнинг ишга чиқишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, йўналишга чиқиш олдидан ҳамда йўналишдан қайтгандан сўнг барча автотранспорт корхоналарида ҳар бир автобус тўлиқ дезинфекция қилиниши таъминланади. Тиббий ниқобсиз ва тана ҳарорати 37 даражадан ошган йўловчилар автобус салонига чиқарилмайди.