Бухорода «Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!» шиори остида ўтказилаётган долзарб уч ойликка қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

– Жорий йилнинг июнь-август ойларида бутун мамлакатимизда бўлгани каби Бухоро вилоятининг барча маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйлаб «Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!» шиори остида тадбирлар амалга оширилади – дейди Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Дилфуза Мустафоева. 

–Лойиҳанинг асосий мақсади маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, «Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман» шиори остида «Обод хонадон» акцияси доирасида таъмирлаш, оқлаш ишларини амалга оширишдан иборат. Мазкур тадбир ижросини таъминлаш борасида вилоят бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Гуруҳ аъзоларига вазифалар тақсимоти белгилаб берилди. Бошқармада штаб ташкил этилди.

Шунингдек, вилоятнинг туман, шаҳарларида ҳоким ўринбосарлари бошчилигида штаблар фаолияти йўлга қўйилди. Вилоят бошқармасидан 14 нафар ходимлар ҳар бир туман шаҳарларга бириктирилди.

photo_2020-06-12_20-16-58.jpg

Штаб аъзолари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиши натижасида 544 та маҳаллада «Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман» шиори остида хонадонларда амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди. Маҳаллалардаги хонадонлар ва кўчаларни обод ҳамда кўркам қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури асосида ишлар бошланди.

Мазкур лойиҳани кенг аҳоли орасида тарғибот қилиш мақсадида ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида мазмун-моҳиятини ёритиш бўйича медиа-режа лойиҳаси тайёрланди. Ишчи гуруҳи томонидан лойиҳа доирасида «Обод маҳалла», «Обод кўча», «Обод хонадон» мезонлари ишлаб чиқилиб, ҳудудларга етказилди. Республика Ишчи гуруҳи томонидан Бухоро шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида ташкил этилган штаб фаолияти ўрганилди ва штаб аъзолари ҳамда ходимлари учун семинар ташкил этилиб, тегишли тавсиялар берилди.

– Лойиҳа доирасида уйимизда таъмирлаш ишлари олиб борилди, –дейди Когон тумани Б.Нақшбанд МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Сабоҳат Х.Ю. – Б.Нақшбанд МФЙда 2020 йилнинг апрель ойидан буён жамоатчилик асосида ишчи бўлиб ишлаб келяпман. Оиламизда 2 нафар опам 1- ва акам 2-гуруҳ ногирони ҳисобланади. Ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар натижасида оиламизни кам таъминланганлар тоифасига киритишди. 

Давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, камбағалчиликни камайтириш бўйича тизимдан хабардорман. Қувонарлиси, бизнинг юртда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигига мана бугун амин бўлиб турибман.

photo_2020-06-12_20-17-01.jpg

Б.Нақшбанд МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Орзигул Х. ҳам 3 нафар фарзанди билан боқувчисини йўқотган. Айни пайтда Бухоро шаҳар поликлиникасида фаррош бўлиб ишлайди. Ўғиллари Мунис ва Мирфайз айни пайтда ишсиз. Ишчи гуруҳи томонидан мазкур оилага субсидия асосида 1 сотихли иссиқхона қуриб бериш режалаштирилди.

Тумандаги Чолоки МФЙда яшовчи Қосим Ф. қарамоғида 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Айни кунда Қосим ака Бухоро шаҳар меъморий ёдгорлик корхонасида тош кесувчи бўлиб ишламоқда. Турмуш ўртоғи Н. уй бекаси. Мазкур оила ҳам ишчи гуруҳи томонидан кам таъминланган оилалар таркибига киритилган. «Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман» лойиҳаси доирасида оила уйининг том қисми ҳомийлар кўмагида таъмирлаб берилди.

Лойиҳани вилоятда амалга ошириш учун республикадан бириктирилган вакиллар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Г.Маруфова, вазирлик бош мутахассиси Ж.Назаровлар Ромитан тумани Боғитуркон, Когон шаҳар Хўжабарги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойларида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. 

Мавжуд муаммолар юзасидан туман бўлими ташаббуси билан «Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман» шиори остида «Обод хонадон» акцияси доирасида таъмирлаш, оқлаш ишларида кўмаклашилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода эзгу лойиҳа бошланди