Бухоро вилоятида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан барча тоифадаги истеъмолчилар учун “Ақлли” деб номланаётган замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2022 йилга қадар табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини барча турдаги истеъмолчилар учун тўлиқ жорий этиш масаласи алоҳида эътиборга олинган. 

Ҳисоб-китобларга кўра, вилоят миқёсида истеъмолчиларга 262 минг 33 та замонавий ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 15 мингдан ортиқ хонадон “Ақлли” ҳисоблагичлардан фойдаланишни бошлаган.

–Хонадонимизга соҳа ходимлари келиб, замонавий ҳисоблагични бепул ўрнатиб беришди, - дейди Бухоро туман “Галаосиё” МФЙда истиқомат қилувчи Ҳомид Маърупов. – Янги ҳисоблагич биз, истеъмолчилар учун жуда қулай экан. Айниқса, тўловни уйдан чиқмаган ҳолда турли пул тўлаш тизими орқали амалга ошириш имкони мавжудлиги менга маъқул бўлди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода бугунга қадар 15 мингдан ортиқ хонадонга “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилди