Ёшлар бандлигини таъминлаш, айниқса олий таълим муассасаларини якунлаётган битирувчиларни ўз мутахассислиги бўйича иш билан банд қилиш – мамлакат ривожи ва ижтимоий барқарорликнинг муҳим асоси.

Шу мақсадда мамлакатимизда битирувчи талаба-ёшлар билан тизимли ва манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Республика бўйлаб битирувчи талабалар билан учрашувлар ташкил этилиб, муваффақиятга эришган тадбиркорлар иштирокида “Бизнес марафон” семинар-тренинглари ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.  

[gallery-24247]

Учрашувлар давомида битирувчилар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, уларнинг касбий қизиқишлари, истиқболдаги режалари, дуч келаётган муаммо ва тўсиқлари ўрганилмоқда.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, “Ўзмиллийбанк” АЖ “Келажакка қадам” маркази ҳамда 50 дан зиёд хусусий тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўтказилган битирувчи-ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган учрашув ва бўш иш ўринлари ярмаркаси ана шундай муҳим амалий тадбирлардан бири бўлди.

—Тадбирнинг асосий мақсади ёшларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва реал иш имкониятларини яратишдан иборат, — дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқув ишлари бўйича проректори Султонали Меҳмонов.— Битирувчиларни иш билан таъминлаш фақатгина таълим муассасаларининг эмас, балки бутун жамиятнинг долзарб вазифасига айланмоқда. Ёш мутахассисларга ишонч билдириш, уларга муносиб шарт-шароит яратиш орқали нафақат шахсий муваффақият, балки мамлакат тараққиётига ҳам ҳисса қўшилади. Тизимли ёндашув орқали ҳар бир битирувчи ўз ўрнини топиши мумкин.

Учрашувда соҳа вакиллари ва масъул мутасаддилар томонидан талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, касбга йўналтириш ва бандлик масалалари муҳокама қилинди. Тадбир доирасида битирувчи курс талабалари учун муваффақиятга эришган таниқли тадбиркорлар иштирокида “Бизнес марафон” мотивацион семинар-тренинги ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, битирувчиларга реал иш таклифлари тақдим қилинди.

Шунингдек, “Ўзмиллийбанк” АЖ “Келажакка қадам” лойиҳаси доирасида ёшларга бизнесни бошлашга кўмаклашиш бўйича молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Амалий тавсиялар ва ишга жойлашиш имкониятлари бўйича тегишли ахборотлар тақдим этилди.

Тадбир битирувчи-ёшларнинг меҳнат бозорига муносиб кириб бориши учун таълим ва иш берувчилар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш йўлида муҳим платформа бўлиб хизмат қилди. Унда билдирилган таклиф ва ташаббуслар, тизимли иш билан таъминлашни янада кучайтиришга хизмат қилади.

Зеро, бугунги кун ёшлари – эртанги кун етакчилари. Уларга кўмак бериш, имконият яратиш ва йўл кўрсатиш – бу жамият тараққиётига энг катта сармоя.

Нигора Раҳмонова,  

Ойбек Пардаев (сурат)  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги кун ёшлари – эртанги кун етакчилари