Энди карантинда бўлганлар орасида касал аниқласа, бошқаларга ҳам юқиш хавфига келсак, бундай ҳолат юз бериши мумкин.

— Ушбу туғруқхона мижозидан касаллик аниқлангани боис ундаги аёллар, чақалоқлар ва тиббиёт ходимлари 14 кунлик карантинга олинди, – дейди Санитария–эпидемология назорати давлат инспекцияси инспектори Нурмат Отабеков. – Аҳоли орасида ҳар куни сони ортаётган касалларнинг қандай аниқланаётганига келсак, улар хорижда бўлиб қайтганлар ва улар билан алоқада бўлганлар орасида аниқланмоқда. Уларнинг кўпчилиги карантинга олинган эди.

Энди карантинда бўлганлар орасида касал аниқласа, бошқаларга ҳам юқиш хавфига келсак, бундай ҳолат юз бериши мумкин. Бундан ҳеч ким ҳимояланмаган. Ҳозир карантинга олинганлар 86 минг нафардан кўп бўлиб, уларнинг 23 мингдан ортиғи станционар шароитда сақланмоқда.

Тиббиёт ёрдами кўрсатиш жараёнида бемор ва соғлом инсон ўртасида алоқа бўлади. Агар беморни станционар шароитида даволаш жараёнида тиббиёт ходимига коронавирус юқса, унга 100 миллион сўм товон пули берилиши ҳужжатларда келтирилган.

Биринчи кунлари касалланганлар олиб келинганда, шифокорларга эҳтиётсизлик туфайли юққан ҳолатлар кузатилди. Кейинги кунларда кўрилган чоралар туфайли бундай салбий ҳодиса юз бергани йўқ.

Тевермектин препарати коронавирус оқибатларини бартараф этиш ҳақида интернетда хабарлар тарқалишга изоҳ берган Н. Отабеков жумладан шундай деди:

— Биз бу дори воситасини биламиз. У паразитларга қарши қўлланилади. Агарда унинг айни шароитда яхши самара бериши ҳақида илмий изланишлар мавжуд бўлса ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилса қабул қилиш мумкин. Унгача эса беморлар ўзбошимча даволанмаслиги керак. Уларни, албатта тиббиёт ходимлари, вирусологлар даволаши керак.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги брифингда кўпчиликни қизиқтирган Тошкентдаги 6-сонли туғруқхона карантинга олингани ҳақидаги саволга жавоб берилди