Бугун Туркия ва Эрон расмийлари Эронда учрашади
Бугун, 15 ноябрда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли расмий ташриф билан Эронга боради.
“Турк ташқи ишлар маҳкамаси шундай маълумот берди”, дейилади “REGNUM” хабарида.
Маълумотда: “Мавлуд Чавушўғли 15 ноябрда Эрон ташқи ишлар вазири Хусайн Амир Абдуллахиён таклифига биноан мазкур мамлакатга боради”, дейилган.
Таъкидланишича, икки давлат вакиллари ўзаро муносабатларни муҳокама қилади, минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашади.
11 ноябрда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған АҚШ Грециянинг Александруполисида ҳарбий базасини очиши билан амалда Греция АҚШнинг минтақадаги таянчига айланиши бўйича баёнот берганди.