Бугун туғилган кун – Светлана Иномова
“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Соғлиқни сақлаш ходими Светлана Иномова 1951 йил 11 февралда Андижон вилоятида туғилган.
Светлана Иномова 1974 йил Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаб, Андижон вилояти 3-болалар шифохонаси шифокори сифатида иш бошлаган. У меҳнат фаолияти давомида қатор масъул лавозимларда ишлаб келмоқда. Хусусан, 1988-2002 йиллар Андижон шаҳри 1-болалар клиник-шифохонаси бош шифокори, 2002-2004 йиллар “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси, 2004-2008 йиллар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.
Светлана Иномова 2008 йилдан буён “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси сифатида ишлаб келмоқда.
Светлана Иномова “Меҳнат шуҳрати” ҳамда I даражали “Соғлом авлод учун” орденлари билан мукофотланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!