Бугун туғилган кун – Сирожиддин Бердиқулов
Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими Сирожиддин Бердиқулов 1979 йил 8 ноябрда Жомбой туманида туғилган.
Сирожиддин Бердиқулов 2000 йил Тошкент молия институти бакалавриатини, 2003 йил ушбу муассаса магистратурасини тамомлаган. 2012 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси бўлган.
У меҳнат фаолияти давомида қатор масъул вазифаларда ишлаган. Хусусан, Молия вазирлиги нархни шакллантириш жамлама бошқармаси товар бозорларида нархларни таҳлил қилиш ва мониторинг бўлими бошлиғи, Молия вазирлиги агросаноат мажмуи молияси бошқармаси бошлиғи, Давлат ветеринария қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.
С.Бердиқулов 2022 йилнинг октябрь ойидан буён Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари бериб борилади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!