Бугун туғилган кун – Шерзодхон Қудратхўжа
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси Бошқарув кенгаши раиси Шерзодхон Қудратхўжа 1974 йил 26 май куни Тошкент шаҳрида туғилган.
2018 йил 29 май куни Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори этиб тайинланди.
Фаолият йиллари давомида Шерзодхон Қудратхўжа 1998 йилнинг августидан ноябрига қадар “ТВ-4” халқаро телеканалининг директори лавозимида ишлаган. 1996 – 1998 йилларда “Ахборот” информацион дастурлар муҳарририяти мухбири, 1994 – 1996 йилларда “Ўзбекистон” телеканалининг муҳаррири ва таржимони сифатида фаолият олиб борган.
Маълумот учун: Шерзодхон Қудратхўжа сиёсий фанлар номзоди, профессор. У "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби, "Олтин қалам" Миллий мукофоти совриндори (2019 й.), “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони соҳибидир. Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси аъзоси, Халқаро кураш ассоциацияси вице-президенти, BMB Кузатув Кенгаши аъзоси ҳамда Ўзбекистон – Греция дўстлик жамияти Бошқаруви кенгаши аъзоси саналади.
* * *
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!