“Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари, таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 1943 йил 17 январь куни Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган.
Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети) филология факультетининг журналистика бўлимини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини “Сирдарё ҳақиқати” газетасида бошлаган. Кейинчалик, "Совет Ўзбекистони" ва "Тошкент оқшоми" газеталарида бўлими мудири, бош муҳаррир лавозимларида ишлаган.
Мустақилликдан сўнг, Ўзбекистон Президенти девони кадрлар бўлимининг сектор мудири, кейинроқ эса бўлим мудирининг ўринбосари лавозимларида ишлайди.
1992–1994 йилларда "Ўзбекистон овози" (собиқ "Совет Ўзбекистони") газетасининг бош муҳаррири сифатида фаолият олиб борган.
Шароф Убайдуллаев ўткир фельетон ва долзарб мавзудаги очерклари билан жамоатчиликка яхши танилган журналист ҳисобланади. Айниқса, ўтган асрнинг 70–80 йилларида Ш.Убайдуллаев томонидан ёзилган ўткир фельетонлар ҳамон ёш журналистлар тажриба олиши учун ўқиб ўрганилмоқда.
Айни пайтда Шароф Убайдуллаев “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари сифатида самарали фаолият олиб бормоқда. 2021 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
***
Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @U_Qurbonov
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru