«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти» ДМ бош муҳаррири Салим Дониёров 1970 йил 8 июнда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.
1992 йилда Москва давлат педагогика университетини, 2011 йилда Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Журналистик фаолиятини 2001 йилда «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририятида бошлаган. Таҳририятда етакчи координатор, бош муҳаррир ўринбосари вазифаларида хизмат кўрсатган.
2017–2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида бош инспектор, шўъба мудири лавозимларида ишлаган.
2018 йилдан «Правда Востока» газетаси бош муҳаррири вазифасида фаолият бошлаган.
Салим Дониёров 2020 йилдан «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти» ДМ бош муҳаррири лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Шунингдек, у Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқаруви аъзоси ҳисобланади.
Таниқли журналист, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Салим Дониёров 2010 йилда «Олтин қалам» танлови ғолиби бўлган. 2020 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @U_Qurbonov
E-mail: почта@uza.uz, uzauz@yandex.ru