Бугун туғилган кун — Қувондиқ Санақулов
«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Бошқарув раиси – Бош директори Қувондиқ Санақулов 1957 йил 12 июнь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.
У 1979 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаб, ўтган йилларда қатор масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, «Ўзбеколтин» ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда хизмат қилган. Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокими, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш директори, Бош директори – Бошқарув раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
Қувондиқ Санақулов 2008 йилдан ҳозиргача «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Бошқарув раиси – Бош директори лавозимида ишлаб келмоқда.
Қувондиқ Санақулов «Дўстлик» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган.
У Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси. Техника фанлари доктори, профессор. 2022 йилда «Технологик ва ишланиши мураккаб бўлган олтин таркибли маъданларни қайта ишлаш ва ўзлаштиришнинг комплекс технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш» бўйича ҳаммуаллифликдаги ишланмаси учун фан ва техника соҳасида биринчи даражали Давлат мукофоти билан тақдирланган.
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @U_Qurbonov
E-mail: почта@uza.uz, uzauz@yandex.ru
ЎзА