Бугун туғилган кун – Қувондиқ Санақулов
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раиси – бош директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Санақулов 1957 йил 12 июнда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.
1979 йил Тошкент политехника институтини (ҳозирги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети) тамомлаган. Муҳандис-металлург, техника фанлари доктори, профессор.
У “Ўзбеколтин” ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси қимматбаҳо металлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда, шунингдек, Ғаллаорол тумани ҳокими, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раиси, Бош вазир ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.
2008 йилдан “Навоий кон металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори, 2021 йилдан ҳозирги вақтга қадар “Навоий кон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси – бош директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
У 2004 йил “Дўстлик” ордени, 2009 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони, 2011 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган. 2015 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилган.
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
E-mail: почта@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
ЎзА