Бугун туғилган кун – Қувондиқ Санақулов
“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Санақулов 1957 йил 12 июнда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.
Қ.Санақулов 1979 йил Тошкент политехника институтини (ҳозирги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети) тамомлаган. Муҳандис-металлург, техника фанлари доктори, профессор. У меҳнат фаолиятини «Ўзбеколтин» ИБ, Ўзбекистон Республикаси қимматбаҳо металлар Давлат қўмитасидан бошлаган. Қувондиқ Санақулов «Навоий кон металлургия комбинати» Давлат корхонаси бош директорилигига тайинлангунга қадар ҳам қатор масъул лавозимларда ишлаган.
У 2004 йил «Дўстлик» ордени, 2009 йил «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони, 2011 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. 2015 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилган.
***
P/S: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!