Бугун туғилган кун – Мухторхон Ташходжаев
Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев 1983 йил 21 сентябрда туғилган.
У Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлагач бир муддат мазкур даргоҳнинг турли бўлимларида фаолият олиб борди. 2019 йил август ойидан бери Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасини бошқариб келмоқда.
Юртимизда имконияти чекланган спортчиларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги хизматлари учун ҳамда спортчиларимизнинг Токио-2020 Паралимпиадасидаги муваффақиятли иштироки туфайли давлатимиз раҳбари томонидан Мухторхон Ташходжаев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари бериб борилади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!