Бугун туғилган кун – Матёқуб Қўшжонов (хотира)
“Эл-юрт ҳурмати”, “Буюк хизматлари учун” орденлари соҳиби Матёқуб Қўшжонов 1918 йил 5 майда таваллуд топган.
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори Матёқуб Қўшжонов меҳнат фаолияти давомида қатор идораларда масъул лавозимларда ишлаган.
Унинг асосий илмий ишлари XX аср ўзбек адабиётиннинг ривожланиш тамойиллари, адабий танқид ва адабиётшунослик методологияси муаммолари, адабиёт назарияси ва ёзувчи маҳорати масалаларига бағишланган эди. М.Қўшжонов тадқиқотларида Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Пиримқул Қодиров, Одил Ёқубов каби ижлдкорларнинг маҳорати ўрганилган. Бадиий асарларнинг сюжет, композиция, характер ва конфиликтлари таҳлил қилинган.
Ижодкорнинг қаламига оид кўплаб асарлар ўқувчилар томонидан яхши қабул қилинган. Шунингдек, у бир қанча илмий асар ва луғатлар яратилишига бош-қош бўлган.
Матёқуб Қўшжонов 2005 йил 16 августда Тошкентда оламдан ўтди.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!