Бугун туғилган кун – Илҳом Ҳайдаров
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров 1968 йил 22 августда Тошкент шаҳрида туғилган.
Илҳом Ҳайдаров 1992 йил Тошкент давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ), 1993 йил Халқаро пахта мактабини (АҚШ), 1997 йил Россия ташқи савдо академиясини тугатган. У меҳнат фаолиятини Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Машсаноат" ширкати мутахассиси вазифасидан бошлаган.
Илҳом Ҳайдаров 2018 йил “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси бўлгунга қадар ҳам қатор масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, 2006 – 2009 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Украина Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, 2009 – 2018 йилларда “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида меҳнат қилган. У 2020 йил “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
***
P/S: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!