Бугун туғилган кун – Бекзод Мадаминов
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳокими Бекзод Мадаминов 1984 йил 22 ноябрь куни Амударё туманида туғилган.
У 2007 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг менежмент йўналишини тугатган.
Меҳнат фаолияти давомида турли масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, 2006 йилда фаолиятини Беруний тумани молия бўлими бюджет бўлими иқтисодчиси сифатида бошлаган. 2007–2010 йилларда Беруний туман бўйича ғазначилик бўлинмаси молиявий мажбуриятларини рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш гуруҳи бошлиғи, 2010–2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ғазначилик бошқармаси ғазначилик операцияларини назорат қилиш сектори бошлиғи, 2011–2013 йилларда Беруний тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси молиявий мажбуриятларини рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш гуруҳи бошлиғи, 2013–2018 йиллар оралиғида Беруний тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси бошлиғи, 2018–2019 йиллар Беруний тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосар, 2018–2019 йилларда Беруний тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
2022 йилдан буён Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.
***
Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @U_Qurbonov
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru