Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси, Сенат аъзоси Алишер Саъдуллаев 1994 йил 11 июлда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида туғилган.
У 2017 йилда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2015 – 2017 йилларда Тошкент шаҳридаги «Result» ўқув маркази раҳбари сифатида бошлаб, ўтган йилларда қатор масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, 2017 йилда Халқ таълими вазирининг (ҳозирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги) ўринбосари, 2018 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари, 2019 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси лавозимида фаолият юритган. 2023 – 2024 йилларда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири биринчи ўринбосари бўлган. 2020 йилдан Олий Мажлис Сенати аъзоси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2020 йил 30 июнда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди, Алишер Саъдуллаев агентлик директори этиб тайинланди ва ҳозирга қадар мазкур лавозимда ишлаб келмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
Алишер Саъдуллаев «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.
Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @U_Qurbonov
E-mail: почта@uza.uz, uzauz@yandex.ru