Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Агриппина Шин 1958 йил 29 декабрда Сирдарё вилоятида туғилган.
Агриппина Шин меҳнат фаолиятини 1980 йил Тошкент электротехника алоқа институтининг илмий-тадқиқот лабораториясида муҳандислик лавозимидан бошлаган. 1987-2017 йилларда Тошкент шаҳридаги 4-сонли ўрта ҳунар-техника билим юртида ишлаб чиқариш таълими мутахассиси, Тошкент шаҳридаги 4-сонли ўрта ҳунар-техника билим юрти (ҳозирги Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи) директорининг ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича ўринбосари, директори вазифаларида ишлаган.
Агриппина Шин 2017 йилдан буён Мактабгача таълим вазири вазифасида ишлаб келмоқда.
"Дўстлик", "Меҳнат шуҳрати" орденлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси унвони билан тақдирланган.
* * *
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @muloqotpochta_bot
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!