Бугун туғилган кун – Абдуқодир Тошқулов
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдуқодир Тошқулов 1976 йил 29 августда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган.
У 1998 йил Термиз давлат университети иқтисод факультетини тамомлаган. Дастлаб шу олий таълим муассасасида ўқитувчи, кафедра мудири, декан муовини бўлиб ишлаган.
Кейинчалик вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси вазифаларида ишлаган. 2017 йилдан 2021 йил Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинлангунга қадар Термиз давлат университети ректори лавозимида ишлаган.
Абдуқодир Тошқулов 2020 йил “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари бериб борилади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!