Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов 1926 йил 20 октябрда Қозоғистоннинг Қарноқ қишлоғида туғилган.

Хотира

У 1956 йил ТошДУнинг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факультетини тамомлаган. Дастлабки асари — «Тенгдошлар» қиссаси 1951 йил эълон қилинган. Шундан сўнг ёзувчининг «Дастлабки қадам» (1953), «Икки муҳаббат» (1955), «Муқаддас (1960), «Тилла узук», «Бир фельетон қиссаси» (1961), «Қанот жуфт бўлади», «Матлуба» (1970) қисса ва ҳикоялар тўпламлари нашр этилган.

У «Эр бошига иш тушса…» (1966), «Улуғбек хазинаси» (1973), «Кўҳна дунё» (1982), «Диёнат» (1977), «Оққушлар, оппоқ қушлар» (1988), «Адолат манзили» (1998) каби романлар муаллифи. «Чин муҳаббат» (1955), «Айтсам тилим, айтмасам дилим куяди», «Юрак ёнмоғи керак» (1958), «Олма гуллаганда» (1961), «Музаффар Темур» (1996), «Бир кошона сирлари» (2000) каби пьесалар, «Дилбарим», «Баҳор ёмғирлари» киносценарийлари ҳам бор (1971).

Одил Ёқубов 2009 йил 21 декабрда Тошкент шаҳрида вафот этган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977), «Дўстлик» (1994), «Эл-юрт ҳурмати» (1998) орденлари билан мукофотланган.

***
Одил Ёқубов “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинишида бош-қош бўлганини кенг жамоатчилик яхши билади. Қуйида адибнинг шу мавзудаги бир мақоласини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

АТАМАЛАРНИ ТАНЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши ҳаётимиз учун муҳим воқеа бўлди.

1989 йилнинг бошларидан эътиборан тилимиздаги атамаларга ҳам қизиқиш ортди.

Изоҳ: Атама сўзи ўзбек тилидаги барча номлар (жой номлари, халқ, уруғ ва қабила номлари, киши исмлари, буюм номлари ва бошқалар)ни ўз ичига олади. Термин эcа фан-техника, касб ҳунарнинг бирор сохасига хос маълум тушунчани акс эттиради. Кейинги вақтларда эса бу иккала сўз термин ва атама бир-бирига синоним сифатида қўлланмоқда.

Давлат тили ҳақидаги қонун қабул қилинишидан олдин ва ундан кейинги дастлабки ойларда узоқ йиллар давомида тилимизга кириб келган ўзлашма атамасига ўзбекча муқобил излаб топиш ёки ўйлаб топиш шунчалик кучайдики, бу ишга умуман тилшуносликка, терминологияга алоқаси бўлмаган кишилар ҳам киришиб кетдилар. Натижада матбуотда, оммавий ахборот воситаларида ўзбек тилининг қонун-қоидаларига мос келмайдиган, четдан кирган ўзлашма атамалар англатган маънони бериш у ёқда турсин, унинг маъносига зид сўзлар кириб кела бошлади. Аксар ҳолларда халқимиз учун тушунарсиз бўлган бу сунъий атамалар, илгари тилимизда умуман ишлатилмаган арабча-форсча сўзлар қўлланиши авж олди.

Тилимиздаги бундай жараённи тартибга солиш, атамалар қўлланишини меъёрга келтириш учун «Давлат тили ҳақида»ги қонунни амалга ошириш Давлат дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 1989 йил 26 декабрдаги фармойиши билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика атамашунослик қўмитаси тузилди.

«Давлат тили ҳақида»ги қонунни амалга оширишда тилшунослик илмининг барча соҳаларини ривожлантириш, унинг етакчи тармоқларидан бири бўлган атамашунослик муаммоларини тўғри, илмий ҳал етиш муҳим аҳамият касб этади.Чунки дарслик ва қўлланмалар, илмий асарлар матнида, расмий ҳужжатларда қўлланган терминлар пухта ўйланган бўлиши, улар ўзи ифода этаётган тушунча маъносини тўла очиб бериши шарт. Фан соҳаларига оид луғатларда, дарслик ва қўлланмаларда муайян атаманинг хилма-хил ишлатилиши, айниқса, ўзлашма терминларга топилган ўзбекча муқобилларнинг ҳар хиллиги атамалар қўлланишидаги чалкашликлардан келиб чиқаётир.Атамақўм кун сайин ҳаёт илгари сураётган муаммоларни ҳал этиш, терминлар қўлланишини тўғри изга солиш масалаларини ўз йиғилишларида кўриб чиқиш ва ҳал этишга ҳаракат қилди. 1990 йили турли газета, журналларда «Атамалар бурчаги» ташкил этилади. Афсуски, яхши ният билан бошланган бу иш ҳам янги чалкашликларга сабаб бўлди, шу «бурчак» сабаб ўзлашма терминларга ўзбекча муқобиллар топиш бўйича «мусобақа» бошланди. Натижада автобус – кўп курси, вокзал – қаторсарой, институт – таълимгоҳ, билимгоҳ, олийгоҳ тарзидаги тавсиялар келиб чиқди. Шунингдек, Атамақўм «Ахборот» ининг 1-сонида баъзи ўзлашма атамаларнинг 2-3 та ўзбекча муқобили берилди. Унда келтирилган муқобилларнинг биринчиси асосий атама деб изоҳ берилишига қарамай, матбуотда уларнинг ҳаммасидан фойдаланила бошлади. Бу ҳам атамалар қўлланилишидаги ҳар хилликларни кўпайтирди.

Маълумки, дунёдаги барча тиллар ўз ички имкониятидан ташқари, бошқа тиллардан ҳам сўз олади – ўзлаштиради ва шу йўл билан ҳам ўз сўз бойлигини кўпайтиради. Бу усул ўзбек тилига ҳам бегона эмас. Қадимги ўзбек тилига жуда кўплаб араб-форс сўзлари кириб келган ва ўзлашиб кетган, масалан, аждод, айб, бало, виждон, гул, давлат, даҳа, девор, китоб, касал, тандир каби сўзларни арабча ёки форсча сўзлар десак, кўпчилик ҳайрон бўлиши мумкин. Чунки бу сўзлар вақтлар ўтиши билан ўз сўзларимизга айланиб кетган.

Одатда янги тушунча бирор мамлакатда пайдо бўлади. Ана шу тушунча номини бошқа мамлакатда қўллаш зарурияти туғилди. Бундай тушунчалар қабул қилаётган тил имкониятлари асосида берилгани маъқул. Ўзбек тилига четдан кирган ва кириб келаётган атамалар ўзбекча муқобилда берилмоқда: приватизация– хусусийлаштириш, либерализация – эркинлаштириш каби. Лекин айрим ҳолларда ўша тушунчани ифода этган атама бошқа тилга асл ҳолича қабул қилинади. Натижада ўзлашма атамалар пайдо бўлади. Масалан, 1999 йилнинг май ойи бошида ўзбекча кураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Натижада миллий курашимизга оид ёнбош, чала, ҳалол, ҳаром каби атамалар жаҳон спорт терминологиясига кириб бормоқда.

Асримиз бошларидан тилимизга европача сўзлар оқими кириб кела бошлади. Айниқса,бу ҳол собиқ шўролар даврида янада авж олди. Европача сўзлар рус тили орқали кириб келганлиги учун кўплар уларни русча сўзлар деб ўйлайди. Ваҳоланки, уларнинг асосий қисми қадимги лотин, юнон, француз, инглиз тилларига мансуб бўлиб, халқаро терминлар сифатида турли тилларга, жумладан, рус тили орқали ўзбек тилига ҳам кириб келган ва ҳатто тилимизга ўзлашиб ҳам кетган. Ҳаёт шуни кўрсатадики, бундай сўзларни тилимиздан қувиб чиқариш ва улар англатган маънони беролмайдиган бошқа сўзлар билан алмаштириш ҳеч қандай фойда келтирмайди. Аксинча, ҳар хилликларни, чалкашликларни келтириб чиқаради. Масалан, журнал атамаси ойнома, ойбитик, мажалла, жарида тарзида, аэропорт тайёрагоҳ, қўналға тарзида, депутат ноиб, халқ вакили тарзида, институт илмгоҳ, билимгоҳ, олийгоҳ, дорилмуаллимин, олий илмгоҳ тарзида, герб тамға, давлат нишони, туғро тарзида қўлланила бошлаши пировардида ўзини оқламади. Бу ўринда айтиш керакки, Шўролар даврида муайян тушунчанинг маъносини тўла ифодалайдиган, ўзлашма терминларнинг маъносини тўла бера оладиган ўз сўзларимиз бўлгани ҳолда улар ўрнида русча ёки байналминал терминлар ишлатилди, ўзбекча сўзларни эскирган сўзлар деб четга суриб қўйиш ҳоллари ҳам кўп бўлди. Табиий, шундай сўзлар эндиликда ўз мавқеини эгаллаши керак. Масалан, редактор ўрнига муҳаррир, автор ўрнига муаллиф, экономика ўрнига иқтисодиёт, ёзувчилар союзи ўрнига ёзувчилар уюшмаси, гарантия ўрнига кафолат каби кўплаб сўзларнинг тикланиши айни муддао бўлиб, тилимиз бойлиги ва унинг имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб етади. Бироқ, афсуски, бундай хулосаларга бирдан эмас, балки кўп мунозаралар, холисона танқидлар, узоқ таҳлиллар, илмий изланишлар туфайли келинган. Чунки ўша 1990 йил ва ундан кейинги йиллар атамашунослик соҳасида ҳам изланиш йиллари бўлди, дейиш мумкин.

Тан олиш керак, атамаларнинг ҳар хил ишлатилиши, чалкашликларнинг келиб чиқаётганлиги муносабати билан Атамақўм ҳам қаттиқ танқид остига олинди. Бундай танқидий мақолаларда атамаларни тартибга солиш, ўзлашма атамаларга муқобил топиш каби ишлар илмий асосда олиб борилмаётганлиги таъкидланди.

Шуни айтиш жоизки, бу танқидларнинг фойдали томонлари бўлганидек, масалани баттар чигаллаштирувчи жиҳатлари ҳам йўқ эмас эди. Чунки баъзи чиқишларда, Атамашунослик қўмитасининг асл вазифаларини ва иш кўламини яхши билмаган кишилар томонидан ҳам нохолис танқид қилинади. Маълумки, юқорида таъкидлаганимиздек, атама сўзи жой номларини ҳам ўз ичига олади.Шу сабабдан дастлабки вақтларда Атамақўм кўчалар номини, жойлар номини тартибга солмаяпти деган таъналар ҳам бўлди. Холбуки, Атамақўм илмий-техникавий ва ижтимоий-сиёсий терминларнигина тартибга солади. Атамақўм вазифасига терминларни тартибга солиш ва атамашунослик ишларини мувофиқлаштириш масалалари киради (Терминшунослик, атама ва термин сўзлари ҳақида изоҳда берилган маълумотга қаранг).

Эҳтиёж қанчалик кўпайса, бу тилни ўрганишга бўлган талаб ҳам кучаяди. Эҳтиёж эса куч билан ҳам, зўрлик билан ҳам яратилмайди. У тил эгаси бўлган миллатнинг маданияти, салоҳиятини тушуниш, унинг тилига нисбатан ҳурмат туйғусини уйғотиш орқали юзага келади. Шунинг учун ҳам давлат тили ҳақидаги қонунда давлат тилига босқичма-босқич ўтиш муддатлари белгиланди. Ўзбекистонда яшайдиган бошқа миллат фуқароларининг тил соҳасидаги ҳуқуқлари кўрсатиб берилди. Бу ҳол, биринчидан, мамлакатимизда яшаётган русийзабон ва бошқа миллат фуқароларидан, иккинчидан, ўзбек миллати, унинг тарихи, маданияти, тили билан янада чуқурроқ танишиш имконияти вужудга келтирилганидан гувоҳлик бериб турибди. Истиқболимиз туфайли ўзбек тилшунослиги соҳасида ҳам катта ишлар қилинди. Шу маънода терминология(атамашунослик) бўйича ҳам бир қадар ишлар амалга оширилди. Мактаб ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари учун она тили дарсликлари янгидан ёзилди. Ўзбек тили изоҳли луғатининг бутунлай янги нашри тайёрланмоқда. Илгари замон тақозоси билан эскирган деб тамға босилган сўзларимиз, терминларимиз яна ўз ўрнида тикланди.

Тилда сўзларнинг қўлланилиши эркин кечади, тилга сингиб кетган сўзлар фаол ишлатилаверади, сингиб кетмаганлари эса истеъмолдан чиқа боради. Ўзбек тилида синоним сўзлар кўп қўлланиши ҳаммага маълум. Унинг тилимиз услубини такомиллаштириш учун, нутқнинг кўркамлиги, жозибадорлигини ошириш учун аҳамияти жуда катта. Бироқ атамашуносликка бундай талабни қўйиб бўлмайди. Унда бир тушунчани ифода этадиган турли терминларнинг қўлланиши – терминлар синонимияси салбий ҳолат ҳисобланади. Аслини олганда бир тушунча учун битта термин деган қоида мавжуд. Лекин ҳаётда ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди. Шу нарса ҳам ҳақиқатки, бир тушунчани ифодалаш учун турлича атамаларнинг қўлланиши ҳар хилликлар, чалкашликларни вужудга келтиради. Шунинг учун ҳам атамани бошқариб туриш зарурияти келиб чиққан. Бошқаришнинг мақсадларидан бири– терминларни тартибга солиш, яъни турлича қўлланаётган терминларнинг энг мақбул муқобилини танлаб қўллашга тавсия этиш ва жорий қилишдир. Ана шу йўл билан атамаларни танлаш ва уларнинг қўлланиши бўйича тавсиялар тайёрлаш иши эса муайян принципларга асосланиши, илмий йўл билан олиб борилиши керак.

Одил Ёқубов,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, академик.

(“Халқ сўзи” газетасида 2000 йилда чоп этилган ушбу мақола 
адибнинг ўғли Искандар Ёқубов томонидан тақдим қилинди).

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун
Жамият
17:03 / 20:10:2020