Бугун Супер лиганинг муҳим ўйинлари ўтказилади
Бугун, 19 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Супер лигасининг 22-турининг сўнгги ўйинларида иккита муҳим учрашув бўлиб ўтади.
Супер лиганинг бу йилги чемпионлигига даъвогарлик қилаётган «Насаф» Навоийда «Қизилқум» билан муҳим ўйинни ўтказса, лигадаги ўрнини мустаҳкамлашга интилаётган пойтахтнинг «Бунёдкор» жамоаси «Жар» стадионида АГМК синовидан ўтади.
Иккала «дуэль»да қатнашаётган тўртала жамоа учун бугунги учрашувлар шу даражада муҳимки, агар қаршиликлар «Қизилқум»ни доғда қолдира олса, «Пахтакор»ни ортда қолдирган ҳолда Супер лига етакчисига айланади. Акси бўлса, «Қизилқум»да чемпионатни кучли учликда якунлаш имконияти вужудга келади.
Хабар берганимиздек, кеча 18 октябрь куни Суперлиганинг 22-турида «Нефтчи»-Навбаҳор»-1:2, «Пахтакор»-«Қўқон-1912»-5:2, «Сўғдиёна»-«Сурхон»- 0:1 натижалари қайд этилди.
Т. Рўзиев, ЎзА