ОНЛАЙН. Мажлисда 23 та масала кўриб чиқилади.

Бугун – 2019 йил 28 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди.

Мажлисда 23 та масала кўриб чиқилади.

Кўриб чиқиладиган масалалар ичида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”, “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”, “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонунлар бор. Шунингдек, айрим қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ҳамда айрим халқаро ҳужжатларни ратификация қилишга оид қонунлар кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти, Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи тўғрисидаги масалалар муҳокама этилади.

Ўзбекистон РеспубликасиБошвазирига фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ҳамда ушбу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан парламент сўрови юбориш, шунингдек Бош вазир ўринбосарларига жисмоний шахслар кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, уларни солиққа тортишга доир қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ва бу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда умумтаълим мактаблари дарсликларининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлиги юзасидан парламент сўровлари юборилиши кутилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Сенат ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди