Бугун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ташкил топган кун
Бундан 30 йил муқаддам 1992 йил 21 январь куни ўзбек спорти тарихидаги муҳим воқеликлардан бири - Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ташкил этилган эди.
1993 йилнинг сентябрь ойида Халқаро олимпия қўмитасининг 101-сессиясида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ХОҚ томонидан расман тан олинди.
Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимиз олимпиячилари ватанимиз байроғи остида 7 та қишки ва 7 та ёзги олимпия ўйинларида қатнашиб, 13 та олтин, 7 та кумуш ва 21 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
ЎзА