----

Қизлар билим олишга ҳаммадан кўпроқ интилишлари лозим, зеро, бу билимлар билан улар келажак авлодни тарбиялайдилар», 

Абдулла Авлоний

Чуқур билим, маънавий баркамоллик бўлган жойда тараққиёт бўлади. Шундай экан, миллий ўзликни англаш ва маънавий покланишдан иборат узвий, табиий жараён аввало она – аёлдан бошланади. Аёл маънавияти бутун миллат маънавиятининг туб илдизидир.

Маълумки, аввал ҳаммамизнинг онгимизга сингиб кетган бир стереотип бор эди – «Илм-фан аёлнинг иши эмас». Лекин тарих ҳақиқатларига мурожаат қилсак, аёлларнинг фан, маданият, маънавият, тиббиёт оламида ўзларининг алоҳида ёндашувларига эга эканлигини кўрамиз. Бибихоним, Тўмарис, Бопай Хоним, Қурбонжон Додҳоҳ, Нодирабегим, Назипа Қулжанова, Сайра Киизбаева, Софя Ҳакимова, Балжан Бултрикова, Хадича Сулаймонова, Дилбар Абдураҳмонова, Асал Сартбаевалар Марказий Осиёда Ўз иқтидори, ақлий салоҳияти ила ном қозониб, тарих саҳифаларида қолганлар. Илм-фан тараққиётига эркаклар билан бир сафда ўз ҳиссаларини қўшган аёллар сони оз эмас. 

Афсуски,  патриархал мафкура боис аёл олимлар унчалик таниқли бўлмаган. Бугунги кунда хотин-қизларнинг кўпчилик қисмини илм-фаннинг энг мураккаб йўналишларида ҳам кўришимиз мумкин. Албатта бу қувонарли.

Жамият ҳаётининг турли жабҳаларида гендер тенгликни таъминлаш Ўзбекистон ички сиёсий концепциясининг устувор йўналишлари қаторига киради. Бугун Ўзбекистон академик доираларида аёлларнинг ўрни қандай?

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган тантана чинакамига аёллар учун юксак инсоний эҳтиром ва эъзоз, меҳр-мурувват гўзаллик байрами бўлди деб айта оламиз.

«Илм-фан билан шуғулланиш, илмий янгилик яратиш, бу – игна билан қудуқ қазиш билан баробар. Мен ўзим шу соҳадан чиққаним учун бу ишнинг нақадар қийин ва мураккаб эканини яхши биламан. Шунинг учун ҳам оила ташвишлари ва фарзанд тарбиясини илмий тадқиқот билан бирга олиб бораётган, бу борада амалий ютуқ ва натижаларга эришаётган олима аёлларни шахсан мен чинакам матонат ва жасорат соҳибалари деб биламан ва юксак қадрлайман», дея таъкидлаган эди Президентимиз. 

Давлат раҳбари Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида «Олима аёллар жамияти» тузилишини, магистратурада ўқиётган барча қизларнинг контракт пулларини тўлиқ бюджетдан қоплаб бериш учун ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ ажратилишини, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилишини билдиргани чинакамига байрам совғаси бўлди.

«Иложи борича, аёлларимизнинг дардини, ташвишларини севинч ёшига, ғалаба ёшига, муваффақият ёшига, натижа ёшига айлантиришга ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қиламиз. Битта қиз фарзандни ўқитсангиз — бутун оилани ўқитган бўласиз, деб ота-боболаримиз бежиз айтишмаган», деган эди юртбошимиз.

Абдибек Шерозий аёлларни илм олиши ҳақида шундай деган эди: “Яхши таҳсил кўрган ва илм нури билан хулқини яхшилаган аёл ҳар ерда иззат топади. Илм — аёл учун зийнат. Ақлини нодонликдан қутқарган ҳар бир аёл номус, иззат, аёллик қадрини тушуниб етади. Бундай аёл ҳеч бир ишда адашмайди».

Дарҳақиқат, замонавий технологиялар асрида интеллекти жиҳатидан юқори кўрсаткичларга эришаётган фарзандларни кўриб қувонамиз, фахрланамиз. Сабаби, бир фарзанднинг ютуқлари ортида бир онанинг қанчалик меҳнатлари жо бўлганлигини биламизми? Илму мансаб, ижодда юқори марраларни забт этаётган эркак ортида унинг аҳли аёлининг ҳиссаси йўқ деб ўйлайсизми? Ҳа аёл қалби, юрагида буюк фидойилик мужассам.

Илм олмоқнинг минг бир машаққатини роҳат каби қабул қилиб, жамиятда ўз ўрнига эга бўлмоқ учун илм истаган аёллар салмоғи кўплиги. Ахир Бухорий, Ибн Сино, Амир Темурларни тарбиялаган ҳам Аёл эмасми? 

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов "Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни" муносабати билан юртимиздаги барча олималарни, тадқиқотчи аёл-қизларни табриклаб айтган тилаклари ҳам катта куч, ижодий фаоллигимизни белгилаб берди«Ватанимизда етишиб чиққан буюк олималар – Хадича Сулаймонова, Зарифа Саидносирова, Галина Пугаченкова, Суйима Ғаниева, Раъно Убайдуллаева, Сайёра Рашидова, Фозила Сулаймонова, Мазлума Асқарова, Сабоҳат Азимжонова каби устозларимиз ҳамиша сизга ўрнак бўлсин. Улар етган марраларни эгаллашингизни, дунё илм-фанида ёрқин юлдуз бўлишингизни тилаб қоламиз» деди табрик сўзларида.

Бир аёлнинг олималикка қадам қўйишида айнан илмий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилган шароитларнинг роли беқиёс экан.

АММО...

Аммо бу ўринда айрим кўнгилни хира этувчи ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Илм-фан соҳасида аёлларга нисбатан камситилиш ҳолатлари кам бўлса-да, учраб турадиган ҳолат. Аёлнинг фанга қўшган ҳиссасини баҳолаш, илмий карьерасининг турли жараёнларида кимлардир томонидан сунъий тўсиқлар яратилиши, бу – фақатгина ўша тадқиқотчига эмас, балки илмий ҳамжамиятга ҳам зарар етказиш билан баробар. Чунки ўша олималикка даъвогар аёлнинг илмий кашфиёти ёки оммага тақдим этмоқчи бўлган илмий изланишлари жамият учун, миллат учун фойдали бўлиши мумкин.

Бундай тўсиқлар фақат кўнгилни хира қилиши, кичик асаббузарликларга ҳатто илм-фандан совушига сабаб бўлади. Олима аёллар илмий изланишдан тўхтамаслиги, бугунги давр талаби. Олимликнинг ўзига хос маънавий, ахлоқий мезонлари бор. Мана шу мезонларга амал қилмоқ даркор. 

Хулоса ўрнида биринчидан, биз давлат раҳбарининг аёлларга илм-фан соҳасида кўрсатаётган эътиборига муносиб даражадаги илмий изланишларимиз, кашфиётларимиз билан жавоб қайтармоғимиз керак.

Иккинчидан, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси қошида ташкил этилган Олима аёллар жамияти чинакамига олима аёлларнинг ўз сўзини айта оладиган илмий минбарига айлансин. Шуни алоҳида қайд этишим жоизки, жамият тараққиётига хизмат қилувчи, инсон капиталининг ривожланишига ҳисса қўшувчи омиллардан бири – олималарнинг илм-фан соҳасида улуши кўп бўлиши билан ҳам белгиланади.

Статистикага назар соладиган бўлсак, юртимиз илмий таълим муассасаларида 660 аёл фан доктори ҳамда 7 нафар аёл академик меҳнат қилаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларида 3 минг нафарга яқин аёл-қиз тадқиқот олиб бораётганлиги маълум бўлди. 

Демак ўз-ўзидан равшанки, бу натижаларга ҳали қўшилади. Чунки юрагида илм-фан орзуси билан ёниб яшаётган хотин-қизларимиз сони жуда ҳам кўп.

Маҳфуза ЙЎЛДОШEВА,

Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Ўзбекистон академик доираларида аёлларнинг ўрни қандай?