Бугун НАТО – Украина музокаралари ўтказилади
НАТО бош котиби Россия билан мулоқот арафасида Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан учрашади.
“Лента.ру” хабарига қараганда, учрашув бугун 10 январда альянснинг Брюсселдаги қароргоҳида бўлиб ўтади.
Учрашув якунига доир матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Столтенберг Россия билан мулоқотдаги музокараларнинг асосий мавзуси Европанинг хавфсизлиги масалалари бўлишини маълум қилганди.
Аниқлик киритилишича, альянс аъзолари “Украинага таҳдидни жиловлаш” масаласида якдил фикрда.