Ўзбек халқи ўзининг миллий қадриятлари ва анъаналарга бой эканлиги билан алоҳида ажралиб туради. Айниқса, ушбу қадриятларимизнинг ҳар бирида ўзлигимизнинг одоб-ахлоқ меъёрлари асосида шаклланганлиги эса бизнинг ҳар қанча фахрланишимизга арзийди. Шундай эмасми? Айни дамда ана шундай бебаҳо саналган, аммо айрим омиллар сабаб бугунги кунда бир оз унутила бораётган қадриятларимиздан бири ҳақида гаплашамиз.
Болаликдан ҳар биримиз таомланиш учун дастурхон атрофидан жой эгаллаганимизда “аввал қўлингни юв”, “овқатланиш вақтида гаплашма, таомга сўлагинг сачрайди”, “овқатга катталардан сўнг қўл узат”, “ҳамма овқатланиб бўлгач, дастурхонни тарк эт” ва ҳ.к. каби танбеҳларни эшитганмиз. Ушбу танбеҳларки, дастурхон атрофида ўтириш қадрияти орқали оила аъзоларининг бир-бирига бўлган ҳурмат-эҳтироми, меҳр-оқибатини сақлаб қолиши ва уларнинг ўзбек миллатига хос камол топишида муҳим рол муҳим рол ўйнайди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ZmMla4fzmRk" title="Бугун катталар танбеҳ бермай қўйди-ми?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>Аммо ачинарлиси, охирги пайтларда ушбу одатларга нафақат ёшлар балки ёши катталар томонидан ҳам эътиборсизлик билан ёндашилаётганлиги, натижада оила аъзоларини бир муддат жамул-жам бўлишларига ундайдиган дастурхон қадр-қимматининг тушиб бораётганлигига гувоҳ бўлиб қоляпмиз.
Хўш, шу каби ҳолатларга нима сабаб бўлмоқда?
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари — Раъно Турдибоева бу борада ўз муносабатини билдирди ва жойларда қўмита томонидан олиб борилаётган тарғибот ишлари ҳақида тўхталди.
М. Эшмирзаева, Д. Якубов (видео), ЎзА