_

“Янги Ўзбекистон”да бир қатор таҳлилий, ўқувчи эътиборини тортадиган мақолалар эълон қилинган. “Биз танлаган йўл” рукнида берилган “Ишсизларга ҳунар ўргатиш ризқ йўлини очиш демакдир” мақоласи шулар жумласидан.  – Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси, маҳалла банкири лавозими таъсис этилди. Ишсизлар ва камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, ишли қилиш, тадбиркорликка жалб этиш мақсадида субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиляпти. Натижада Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси 2020 йилдаги 10,5 фоиздан 2025 йилнинг биринчи чорагида 5,4фоизга тушди, деб ёзади мақола муаллифи. ”Шонли тарих, буюк зотларнинг муносиб ворисларимиз”, “Мустақиллик – ота-боболар орзуси, келажак авлодлар ифтихори, миллат қалбидаги улуғ туйғу”, “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият”, “Тезлик эмас, қонун устувор бўлсин” каби саҳифа, мақолаларда юртимизда юз бераётган ўзгаришлар, янги давр нафасини ҳис қилиб турасиз. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходим Муҳтарама Улуғованинг “Номуҳимда оқаётган муҳимлар” номли катта мақоласини, албатта, ўқинг. Унда миллий ўзлик, маънавият, ахлоқ, тарбия ҳақида сўз боради.

“Халқ сўзи”да ҳам бугунги куннинг муҳим масалалари таҳлили билан боғлиқ  яхши мақолалар берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Абдусаид Кўчимовнинг “Табаррук ташрифларнинг тотли мевалари” мақоласи, айниқса, эътиборли. Мақолада Тошкент вилоятида амалга оширилаётган катта ўзгаришлар, давлат раҳбарининг ҳудудга эътибори факт, рақамлар орқали очиб берилган, таҳлил қилинган. – Ҳар ташрифдан сўнг ҳеч нима йўқ жойларда азамат корхоналар қад кўтараётгани, чақиртикан, ажриқ босган ерлар гулларга кўмилиб бораётгани, юз-юзлаб оилалар уйли-жойли бўлаётгани-ю, қаерга бош уришини билмай юрган минглаб ёшларнинг иш билан таъминланганини ҳисоблаб кўрсангиз, Президент ташрифларининг мазмун-моҳиятини янада теранроқ ҳис қиласиз, деб ёзади муаллиф. “Ўзаро ишончга асосланган муҳим ташаббуслар”, “Мақсад – давлат иштирокини қисқартириш ҳисобига хусусий секторни ривожлантириш”, “Фойдаланувчилар учун қулай имкониятлар” каби мақолаларда жойлардаги ҳаёт, амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон ва табиат, хусусий мулкни ривожлантириш масъулияти, ҳисси акс этган.

“Ishonch”нинг бугунги сони  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, сенатор Абдусаид Кўчимовнинг “Табаррук ташрифларнинг тотли мевалари” номли катта таҳлилий мақоласи билан бошланади. Ушбу мақола “Халқ сўзи” газетасининг бугунги сонида ҳам босилганини айтдик. “Беписандлик оқибати”, “Кечанинг тинчини бузаётганлар”, “Болалар тиланчилиги: чорасизликми ёки худбинлик?”, “Сув балосидан асрасин” каби мақолаларда эгилиб, букилиб синмаган ҳақиқат, бугунги ҳаёт, турмуш кемтиклари, огоҳликка даъват акс этган.

“Жамият” – бугунги жамият ташвишлари, муаммолари билан нафас олади. “Барқарор ривожланиш йўлида яна бир муҳим қадам”, “Ахборот тўфони –  инсон миясига юклама”, “Инсон қадрини юксалтиришда муҳим ёндашув”, “Ўзбекистоннинг прагматик сиёсати: мувозанат қандай ушлаб турилибди?”,  “Янгиланган иқлим мажбуриятлари лойиҳаси”, “Онг остидаги биринчи пойдевор”, “Коррупция – жамият тараққиётига хатар” каби мақолаларда очиқ ва самимий мулоҳазалар, олам ва одам, инсон қадри ва жамият ҳаёти акс этган. Жомбой туманидаги 1-сон политехникуми директори Дилшод Нурматовнинг “200 марта ўқилган китоб” мақоласини эса, албатта, ўқинг. Унда китоб, китобхонлик, китобнинг инсон ҳаётида тутажак ўрни ҳақида ибратли мисоллар бор.  – А.Пушкин дуэльда яраланиб, вафот этар чоғида унга “дўстларингиз билан видолашинг” дейишади. Пушкин хонанинг бир бурчагидаги китоб жавонига термулиб, “хайр, менинг дўстларим”, дея жон берган экан, деган қизиқ маълумотлар келтирилади.

“ХХI ASR” да ҳам бир талай долзарб мақолалар эълон қилинган. Тиниб-тинчимас ҳамкасбимиз, устоз журналист Рўзимбой Ҳасаннинг “Шоли курмаксиз бўлмас эди, аммо сувсиз ҳам бўлар экан...” мақоласини ўқинг. Шоличиликдаги ютуқлар – тажриба ва амалиёт уйғунлиги ҳақида сўз боради мақолада. “Энди биринчи бўлиш енгил кечмайди”, “Асал ейиш осн, лекин...”, “Маҳалла – ҳаёт кўприги”, “XXI аср тузоғи ёхуд замонавий фирибгарлик қурбонлари” каби мақолаларда ўзгаришлар, бугунги кун руҳи акс этган. Таниқли адабиётшунос Мусулмон Намознинг “Гўзалликни кўришга ўрганмасак, нуқул камчилик топаверамиз” мақоласидаги таҳлил ҳаёт ҳақиқатлари ўлароқ кўнглингиздан жой олади.

Бугунги газеталарни ўқинг.

А.Нарзуллоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...