-

“Янги Ўзбекистон”нинг бугунги сонида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар; заргарлик саноатини янада ривқожлантириш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тайёр маҳсулотлар экспортини оширишга қаратилган чора-тадбирлар; туман ва шаҳарларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқишга оид тақдимотлар билан танишгани хусусида шарҳлар, шунинглек, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида давлат раҳбарига ахборот берилгани тўғрисида хабар берилган. “Ҳаёт қўшиғи” мақоласи жиддий таҳлилга асослангани билан эътиборли. “Йил якунига қадар марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 81 фоизга етказилади. Яқин-яқингача деярли туганмас неъмат сифатида қаралган сув бугунги кунга келиб, қиммат ресурслар рўйхатида тобора юқориламоқда. Бундан оладиган умумий хулосамиз бор: сув тақчиллиги кўламига мос равишда қадри, қиймати ҳам ошаверади...” дея бошланади мақола. Албатта, ўқинг. “Маънавий сабоқ, маърифий тарғибот – эзгу амал, муқаддас зиёратнинг давомийлиги” саҳифасида ҳожиларимизнинг эзгу ниятлари битилган Мурожаатга юртдошларимизнинг холис, самимий фикрлари ўз аксини топган. “Дора-F” таъми ёхуд ширин қовунлар қишлоғи бор”, “Қанча гапирмайлик, риоя қилмасак қийин”, “Инсон ва табиатни заҳарлаётган пластмассалар”, “Олимнинг ёстиғи тошдандир”, “Коррупционер вазият қурбоними?” каби мақолаларда сўнгги йиллар юртимизда амалга оширилаётган ижобий ишлар, турмушдаги баъзи ноқисликлар, инсон қадри ва жамият ҳаёти ҳақида сўз боради.

“Халқ сўзи”да ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар; заргарлик саноатини янада ривқожлантириш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тайёр маҳсулотлар экспортини оширишга қаратилган чора-тадбирлар; туман ва шаҳарларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқишга оид тақдимотлар билан танишгани хусусида шарҳлар, шунингдек, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида давлат раҳбарига ахборот берилгани тўғрисида хабар берилган. Газетадан Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро меҳнат ташкилотининг Ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ходимлар тўғрисидаги 156-сонли Конвенциясини (Женева, 1981 йил 23 июнь) ратификация қилиш ҳақида” ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунлари ҳам эълон қилинган. “Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналиши”, “Ўзбекистоннинг очиқ илм-фан сиёсати”, “Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши биргаликда курашиш лозим”, “Манфаатлар тўқнашувининг олдини олишда муҳим ҳуқуқий асос”, “Ҳовли олдидаги майдонча” каби мақолаларда амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабат, чуқур таҳлил, тадқиқ бор.  Абдували Қутбиддинининг “Даъват” шеъри кучли соғинч ўлароқ қалбларга акс садо бериб туради:

Ўзбекистон жонажоним – Ватан, десак,

Парвардигор, уни ўзинг асра, десак,

Шу юрт учун порлат, десак кўзимизни,

Тупроғига тупроқ қилгин ўзимизни.

Онажоним,

Жондан суюк

Ватан десак!

Ватан десак, Ватан десак, Ватан десак!..

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...