Бугунги газеталарни ўқиб туриб, мамлакат, минтақа ва дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалар, юртимизда авж паллага чиқаётган Президент сайлови билан боғлиқ қайноқ жараёнларни ҳис этиб турасиз.

    «Янги Ўзбекистон» газетасининг бугунги сонини кузатиб, ҳаёт янги ўзанларда давом этаётганини кўргандек бўласиз. «Инсон қадрини тиклаш ва халқимизни рози қилиш – ислоҳотларимизнинг пировард мақсади» таҳлилий мақола давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига қилган сафарига бағишланади. «Ўзбекистон билан ислом давлатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларнинг янги архитектукраси», «Ипак йўли дурдонаси»да «халқ юраги»нинг тафти», «Биз ватанимиз тақдири ва равнақига бефарқ эмасмиз», «Маҳалланинг ўсиш нуқталари» каби мақолалар руҳида ҳам жамиятда юз бераётган ўзгаришлар, ҳуррият аталмиш неъматдан баҳрамандлик ва шукроналик туйғулари мужассамлигини кўрасиз. «Янги Ўзбекистон»нинг бугунги сони орқали ўқувчилар Ўзбекистон экологик партиясидан Президентликка номзоди кўрсатилган Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастури билан танишиш имконига эга бўладилар. Халқаро шарҳловчи Аброр Ғуломовнинг миллат фидойилари ҳақидаги «Ҳақиқат қарор топди! У кун – бу кун экан!» мақоласи яқинда оқланган ватандошларимиз ҳақидаким, қизиқ маълумотларга бой ва самимийлиги билан эътиборни тортади.

  "Халқ сўзи" да эълон қилинган ҳар бир мақола, хабар, муносабат замирида бугунги кун нафаси борлигини сезиб турасиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига қилган сафари, давлат раҳбарининг ҳудудлардаги бунёдкорлик ишлари, маҳаллалар ҳаёти билан танишиши таҳлилига бағишланган саҳифа ўқувчи эътиборини ўзига тортади. Газетанинг биринчи саҳифасидан ўрин олган Хитой – Марказий Осиё, Бишкек бизнес форуми , Фарғона малинаси Полшага экспорт қилинаётгани ҳақидаги хабар, лавҳалар ҳам ўқувчини беэътибор қолдирмайди. Газетадан ўрин олган Ўзбекистон экологик партиясидан Президентликка номзоди кўрсатилган Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастури ҳам сайловчилар эътиборида бўлади. Номзоднинг «Атмосфера ҳавоси тозалигини таъминлаш борасида аниқ таклифларимиз бор» номли мурожааати юртдошларимизни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Журналист Сафар Оллоёрнинг «Соҳибқирон фаолиятининг янги қирралари кашф этилмоқда» мақоласи ҳам зўр қизиқиш билан ўқилади.

   «Инсон ва қонун» нинг бу галги сони 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган самимий қутлов билан бошланади. Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Кимки, устозсиз иш бошлаган бўлса, иши ва амали самара қозонмайди, устознинг этагини тутиб шод бўл, бир муддат устозга хизмат қилгинда, сўнгра ўзинг устоз бўл» деган ўгитлари устоз-мураббийнинг ўрни жамиятда нечоғлик баландлигидан далолат беради. Газета саҳифаларидан ўрин олган «Биз нима учун «Инсон ва қонун»ни ўқиймиз?» саҳифасида таҳририятга ёзмасак, ишимиз битмас эди, газета ёрдам берди, машина ўзимда қолди, «Инсон ва қонун»дан миннатдорман, танқидий мақола бизга кўмак берди каби миннатдорлик мактублари ўрин олганки, бу ҳар қандай ўқувчини мушоҳада юритиш билан бирга газета билан ҳамкорлик қилишга ҳам чорлайди. Шунингдек. «Иш вақтида вафот этган ходимга зарарни тўламаган корхона судга берилди»,«Пенсия жамғармасининг «рад» жавоби ўтмади», «Ўзбекистон қардошлар нигоҳида» каби мақолалар ҳам ўз мазмун-моҳияти билан ўқувчи эътиборида бўлади.

Бугунги газеталарни мутолаа қилинг. Унда ўтаётган кунимизнинг овозини, ислоҳотлар нафасини ҳис этасиз.

                                          А.Нарзуллоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда...