Бугун яни 5 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Жараённи бутун дунё кузатмоқда. Хўш, АҚШнинг янги раҳбари ким бўлади, Республикачилар номзоди Дональд Трампми ёки демократ Камала Ҳаррис? Буни сайлов натижалари кўрсатади. Президентлик сайловларидан ташқари, 5 ноябрда маҳаллий раҳбарлар ва Конгрессдаги вакилларга овоз бериладиган кун. Сайлов участкасига борган фуқаро президентликка номзодга овоз бериш билан бирга маҳаллий даражадаги бошқа кўплаб лавозим номзодларига ҳам овоз бериб келади. АҚШнинг аксарият штатлари ва Колумбия округида шахсан участкага бориб ёки почта орқали овоз бериш мумкин. Муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан ҳам кўпчилик фойдаланиб бўлди. Баъзи штатларда муддатидан олдин овоз бериш сентябрь ойидан бошланган эди.

Пенцилвания, Жоржия, Шимолий Каролина, Мичиган, Аризона, Висконсин ва Невада штатларида демократлар ва республикачиларни қўллаб-қувватловчилар сони деярли тенг. Шу боис номзодлар асосий вақти ва маблағини мана шу оз сонли штатларда сарфлайди. АҚШ сайловларида ким ғолиб бўлганини сайлов коллегияси белгилайди, номзод тўплаган умумий овозлар сони эмас. Шу боис АҚШдаги жорий сайлов тизимида оммавий сайловда ютмасдан ҳам президент бўлиш мумкин. Бундай ҳолат мамлакат тарихида беш марта бўлган. Овоз бериш жараёни 5 ноябрь куни кечқурун тугайди. Сайлов участкаси қачон ёпилишини ҳар бир юрисдикциянинг ўзи белгилайди. Штатларда сайлов бюллетенларини санаб чиқиш ва почта орқали юборилган бюллетенларни қабул қилиш қоидалари ҳар хил бўлгани учун баъзи штатлар якуний натижаларни сайловдан кейинги 2-3 кунгача ҳам билмаслиги мумкин. Сайловда ғолиб чиққан номзод 20 январь куни инаугурация маросимида қасамёд қилади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/o5n6RCb2sBw?si=uNo1c7VkQMyQjJu7" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нозимбек Мардонов, Дониёр Якубов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун АҚШ фуқаролари янги президентни сайлашади