БУГУН: 3 март — “Халқаро қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни“
Ушбу кунда дунёдаги барча тиббиёт ва волонтёр ташкилотлар аҳоли орасида эшитиш қобилияти билан боғлиқ муаммолар ҳақида тадбирлар ўтказади.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 3 март кунини махсус кун — “Халқаро қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни“ деб таъсис этди ва бу кун ҳар йили нишонланади.
Ушбу кунда дунёдаги барча тиббиёт ва волонтёр ташкилотлар аҳоли орасида эшитиш қобилияти билан боғлиқ муаммолар ҳақида тадбирлар ўтказади.
БССТ ўз навбатида шу ташкилотдаги давлатларга қулоқ касалликлари ва эшитиш муаммолари бўлган инсонларга тиббий ва касалликни олдини олиш бўйича ёрдам кўрсатиш миллий дастурни ишлаб чиқиб амалга оширишда кўмаклашади.
Бугунги кунда эшитиш қобилиятини йўқотиш касаллиги дунёда кенг тарқалган сенсор шаклигидаги ногиронлик ҳисобланади. Қулоқ касалликларини асосий сабаблари қулоқ сурункали инфекцияси ва қатор касалликлар: қизилча, қизамиқ, тепки, менингит, -яна дори воситалар таъсири, атроф муҳит факторларидан бири шовқин.
Шифокорлар таъкидлашича, бу касалликни ривожлантирувчи сабабларни бартараф этиш йўли билан касалланганларнинг ярмини даволаш мумкин.
Олдини олиш чоралари: аҳолининг иммунитетини кўтариш, она ва бола саломатлигини ҳимоялаш, меҳнат гигиенасини таъминлашдир.
Шифокорлар ота-оналарга маслаҳатлар бериб, фарзандларини назорат қилиб туриш, қулоқларига ифлос сувлар кирмаслик, қулоқларга урмаслик, ҳар хил нарсалар тиқмаслик, айрим белгилар пайдо бўлганда касалхонага мурожаат қилишни тавсия қилади.