Бугун туғилган кун
Ўзбекистон халқ артисти, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев 1945 йил 7 сентябрда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган.
7 сентябрь
Ўзбекистон халқ артисти, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев 1945 йил 7 сентябрда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган.
У 1970 йил Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. Баҳодир Йўлдошев кўп йиллар Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театрида режиссёр, бош режиссёр бўлиб хизмат қилади. Ўзбек театрига янгиликлар киритиш, уни янада юксалтириш нияти билан иш бошлаган ижодкор Шиллернинг "Қароқчилар", Л.Толстойнинг "Тирик мурда", Уйғуннинг "Абу Али ибн Сино", "Беруний", "Зебуннисо", С.Аҳмаднинг "Келинлар қўзғолони", П.Қодировнинг "Юлдузли тунлар" асарларини саҳнага қўйиб, маданий жамоатчилик назарига тушди.
Б.Йўлдошев кейинроқ Аброр Ҳидоятов номли Ўзбек Давлат драма театрида бадиий раҳбар сифатида фаолиятини давом эттиради. Бу театрда у "Майсаранинг иши", "Фармонбиби аразлади", "Паранжи сирлари", "Қора камар", "Зиёфат", "Искандар", "Нодирабегим", "Ипак йўли" каби асарларни саҳналаштиради. У кўплаб чет давлатларда ҳам спектакллар қўйган.
Ижодкор мустақиллик йилларида янги-янги спектаклларни саҳналаштириш билан айни пайтда "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали, Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва Наврўз байрамларига бағишланган тадбирлар, таниқли шоир ва олимларнинг юбилей тантаналарига бағишланган театрлаштирилган томошаларнинг бош режиссёри бўлган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари бериб борилади.
Мазкур рукнга энди Сиз ҳам тўлов асосида ўз яқинларингизнинг туғилган кунларини жойлаштириш имкониятига эгасиз.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: uzauz@yandex.ru
Телефон: 71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!