Амалдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

Мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар инсон қадрини улуғлашга қаратилиб, одамларнинг тинч, осуда, фаровон яшаши учун зарар шароит яратилаётир. Бу жараёнда чекка ҳудудлардаги носоз йўллар ҳам қайта таъмирланиб, янгиланаётгани юртдошларимизнинг фахр туйғусини юксалтирмоқда.

Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги Сурхондиёр маҳалласидан ўтувчи йўлнинг тўрт километр қисмига 35 йил муқаддам асфальт ётқизилган бўлиб, таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди. Транспортда қўшни Узун ва Шўрчи туманларининг қатор маҳаллаларига борувчи аҳоли ҳам шу йўлдан ҳаракатланади. Айни пайтда ёзда чанг, ёғингарчилик кунлари лой бўлиб қоладиган йўлга уч миллиарддан ортиқ маблағ сарфланиб, тубдан таъмирланмоқда.  

Президентимизнинг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдулҳаким Эшмуродов ва Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров йўлни тез кунларда таъмирлаб, сифатли асфальт ётқизилишини назорат қилаётир. Бу ерда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари маҳалла аҳлига бир олам қувонч улашиб, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ишонч ҳиссини, ҳаётидан рози бўлиб яшаш туйғусини мустаҳкамламоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/lxSLShMiPHY?si=bbXkcX6BryckyIAo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу йўлларда қишда юриб бўлмас эди (+видео)