Ўтган йил баҳорги мавсумда шофирконлик пиллакорлар 252 тонна “кумуш тола” хирмони бунёд этишганди. Жорий йилги пиллачилик мавсуми чекка туманда ҳам уюшқоқлик билан бошланди. Мавсумда “кумуш тола” хирмонини 270 тоннага етказиш мақсад қилинган. Бу борада айни баҳорги мавсумда тумандаги инкубаторияларида жами 4178 қути ипак қуртини жонлантириш ишлари олиб борилди.

Озуқа таъминоти базасини мустаҳкамлашга эътибор қаратилгани ҳолда мавсум олдидан ҳудудда фермер хўжаликлари ихтиёридаги 350 гектардан ошиқ тутзор пиллакор хўжаликларга тақсимлаб берилди. Туманда ипакчилик мавсумининг дастлабки босқичи Жўйнав ҳудудидаги инкубаториядан бошланиб, жараёнда эҳтиёжманд оилаларга ипак қуртларни тарқатиш, уларни парваришлаш ишлари ҳамда касаначилар учун яратилган шарт-шароит кундалик назоратга олинган. Ҳозирда Жўйнавда 278 қути ипак қурти асосида 17 тоннага етказиб хом ипак ҳосили етиштирилиши режалаштирилган бўлиб, бунда ҳудуддаги 164 нафар касаначи хизматидан фойдаланилмоқда. 

Туманнинг Саврак маҳалласидаги пиллани қабул қилиш масканида миришкор пиллакор, табаррук 72 ёшида ҳам ғайрат-шижоат билан 10 кишилик касаначиларга бошчилик қилаётган Раъно Усмонова пиллачилик анъаналарига амал қилиб 15 қути ипак қурти парваришини ўз зиммасига олган. 

Пиллачилик тармоғида кўп йиллик тажрибага эга меҳнаткаш Раъно Усмонова бошлиқ касаначилар ҳар йили пиллачиликдан 60-70 миллион сўмгача даромадга эришиб, ўзларининг меҳнатсеварлиги ва иш услуби билан кўпчиликка ибрат бўлиб келмоқда. Айнан шундай моҳир касаначилар туфайли ипакчилик тармоғида кейинги йилларда тажриба мактаби шаклланиб, баракали ҳосил етиштирилмоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу йил “кумуш тола” хирмони юксалади