Бу синовли кунларда халқ билан биргамиз!
Ушбу масъулиятли жараёнда барча тарғибот ва тушунтириш ишларида фаол қатнашмоқда.
Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга Сирдарё вилоятида ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Яъни инфекция тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш фақатгина давлат идораларининг вазифаси бўлиб қолмаслиги керак. Ушбу масъулиятли жараёнда барча тарғибот ва тушунтириш ишларида фаол қатнашмоқда.
– Бу борада бизнинг вилоятимизда ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди OʻzLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши Мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими мудири Холжигит Ортиқбоев. – Жумладан, партиямиз фаолларидан халқ депутатлари Сайхунобод туман кенгаши депутати Иномжон Усмонов Бахмалсой маҳалла фуқаролар йиғини вакили, профилактика инспектори билан ҳамкорликда маҳаллада короновирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқароларимиз зарурат бўлмаганда уйларидан чиқмасликлари, уйларидан ташқарига чиққан тақдирда, албатта тиббий ҳимоя ниқобида бўлишлари, санитария-гигиена талабларига ва врачлар маслаҳатига қатъий риоя этишлари юзасидан уйма-уй юриб тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. Қувонарлиси, Иномжон Усмонов томонидан, ҳар бир хонадон, бозорча, савдо дўконларида ўз ҳисобидан мингдан зиёд тиббий ҳимоя ниқоби тарқатди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳи таркибидаги депутатлар маҳалла ҳудудидаги бозорча, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида нарх-навонинг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
– Вилоятимиз ҳокимининг ташаббуси билан бошланган “Биз биргамиз” акцияси бутун вилоятимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда, – дейди депутат Иномжон Усмонов. – Ҳудудда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида кекса, эҳтиёжман, кам таъминланганлар ҳолидан хабар олиб, ёлғиз қарияларга озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, маҳсулотлари, зарур тиббий дори-дармон ва бошқа зарур маҳсулотлар ҳамда карантин даврида амал қилиниши лозим бўлган буклетлар бепул тарқатиляпти. Бу синовлари кунларни халқимиз билан бирга, мардона енгиб ўтишимизга ишончим комил. Бугунги глобал вазиятни тўғри талқин қилаётган халқимиз масалага онгли равишда ёндашмоқда.
Президентимиз таъкидлаганидек, “Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади”.