Бу қор эмас, булдуруқ ҳодисаси
Кўпчилик, қиш кунлари ўта қалин туман тушиши ва совуқ ҳарорат ортидан, дарахт ва симёғочлар оппоқ қор бурканганига гувоҳ бўлмоқда.
Гуёки, туни билан ҳаммаёқда қор ёғиб чиққандай. Аслида табиатнинг бу ҳодисаси қор эмас, булдуруқ (изморось) ҳодисаси дейилади.
Булдуруқ ҳодисаси кўринувчанликнинг 50 метрдан пастлаши ҳамда ҳаво ҳароратининг 0 даражадан паст кузатилган даврда ҳаво таркибида ўта тўйинган сув буғининг кристализациялаши туфайли дарахт шохлари ва симёғочларга ёпишиб қолишида юзага келадиган жараёнга айтилади.